Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 28.12.2007 й. 136/3-15-сон "Тошкент шаҳридаги давлат ва коммунал мулкка тегишли нотурар жой биноларига қўлланиладиган ижара ҳақининг энг кам миқдордаги таянч ставкалари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2007 й.

N 136/3-15



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ ВА

КОММУНАЛ МУЛККА ТЕГИШЛИ НОТУРАР

ЖОЙ БИНОЛАРИГА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА

ҲАҚИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРДАГИ ТАЯНЧ

СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича мажмуасининг "2008 йил учун Тошкент шаҳридаги давлат ва коммунал мулкка тегишли нотурар жой биноларига қўлланиладиган ижара ҳақининг энг кам миқдордаги таянч ставкалари тўғрисида"ги таклифлари ўрганиб чиқилганлигини инобатга олиб, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳридаги давлат ва коммунал мулкка тегишли нотурар жой биноларга 2008 йил учун қўлланиладиган ижара ҳақи ставкалари 1-иловага, ижара ҳақини ҳисоблаш тартиби 2-иловага ҳамда ижара ҳақини ҳисоблашда қўшимча коэффицент қўлланиладиган Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Давлат ва коммунал мулкка тегишли биноларни ижарага берувчилар ижара ҳақи қийматини белгилашда 1-иловада кўрсатилган нотурар бинолар учун қўлланиладиган ягона энг кам миқдордаги ижара ставкаларидан таянч сифатида фойдалансинлар.


3. Белгилаб қўйилсинки, давлат ва коммунал мулкка тегишли биноларнинг тасарруф эгалари ижарага берилаётган майдонларга доир маълумотлар учун, майдонлардан шартномада белгиланган мақсадларда фойдаланиш, ижара ҳақи тўловларининг ўз вақтида тўланиши учун шахсан масъулдирлар.


4. Ижара ҳақининг энг кам миқдордаги таянч ставкаларига коммумал хизматлари ҳақи, ер солиғи ҳамда бинодан фойдаланиш ва бошқа харажатлар кирмаслиги белгилаб қўйилсин.


5. Бинолардан фондаланиш департаменти 2008 йил 1 январдан 31 декабрга қадар ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғидан озод этилсин.


6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклансин.



Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси                                              А. Тўхтаев






Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар кенгашининг

2007 йил 28 декабрдаги

136/3-15-сонли қарорига

1-ИЛОВА


Тошкент шаҳридаги давлат ва коммунал мулкка тегишли

нотурар жой биноларга 2008 йил учун қўлланиладиган

ижара ҳақининг энг кам миқдордаги таянч

СТАВКАЛАРИ

N

Фаолият тури ва бинолардан фойдаланиш


Ижара ҳақи

ставкалари бир

йилда умумий

майдоннинг 1

кв.метри учун

сўмда


1

Савдо дўконлари (шу жумладан, савдо зали, омборхонаси, офиси ва ёрдамчи хоналари)


4700

2

Ҳукумат қарорига асосан 8 хил озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи, нон маҳсулотлари ва китоб савдоси дўконлари

2400


- техник-меъёрий ҳужжатлар билан савдо қилувчи китоб дўконлари ва бўлимлари


650

3

Аҳолига ва ташкилотларга маиший хизмат кўрсатадиган корхоналар ва тадбиркорлар


1150

4

Ҳисоблаш машиналарни, компьютерларни ва оргтехникаларни таъмирлаш, йиғиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш, маълумот-ҳисоблаш марказлари хизмати ҳамда програмалар тузиш хизмати


3500

5

Бинолардан офис (шу жумладан, адвокатлар, хусусий амалиёт юритаётган нотариуслар ва юридик маслаҳатчилар бюролари, консалтинг ва аудиторлик хизматлари) тариқасида фойдаланадиган юридик ва жисмоний шахслар


5200

6

Бинолардан хизмат доирасида фойдаланадиган давлатга тегишли хўжалик ҳисобидаги ташкилот ва корхоналар


1450

7

Қисман бюджет, қисман хўжалик ҳисобидаги давлатга тегишли ташкилот ва корхоналарнинг идоралари


700

8

Бинолардан аниқ маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланадиган юридик ва жисмоний шахслар (шу жумладан: идораси, омборхонаси ва ёрдамчи хоналар)


700

9

Умумий овқатланиш муассасалари

2900


- Фақат бино тасарруф эгаси бўлган ташкилотнинг ходимлари учун хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш муассасалари

1450


- Таълим муассасаларидаги ошхоналар


950

10

Видеосалонлар, кинотеатрлар, видео ва аудиокассеталарни ижарага бериш ва сотиш пунктлари, кабель студиялари, овоз ёзиш студиялари


7800

11

- Банк муассасалари

4900


- Валюта алмаштириш шохобчалари

5400


- омонат кассалар


1700

12

- Алоқа муассасалари

3500


- интернет бўйича оператор ва провайдер хизматлари, интернет кафе

3700


- почта, телеграф ва сўзлашув шахобчалари

1750


- уяли ва радио алоқалари учун ўрнатиладиган антенна ва махсус хоналар


4200

13

Жамоат ташкилотларининг бошқарув маҳкамаси


900

14

Омбор тариқасида фойдаланиладиган бинолар


3000

15

Гараж тариқасида фойдаланиладиган бинолар


950

16

Автосервис тариқасида фойдаланиладиган бинолар


2400

17

Дорихоналар, оптика дўконлари ва тиббий техника дўконлари


3000

18

Пуллик хизмат кўрсатувчи шифохоналар


1750

19

Меҳмонхоналар ва ётоқхоналар


1850

20

Спорт ва соғломлаштириш мажмуалари


1200

21

Туризм, типография ва полиграфия хизматлари


4600

22

Пуллик хизмат кўрсатувчи ўқув курслари ёки муассасалари


1450

23

- Компьютер ўйинлари

3000


- Автомат ва бошқа ўйинлар


3600

24

Бинго, бильярд ва дискотекалар


5750

25

Савдо кўргазмалари ўтказиш мақсадида фойдаланиладиган бинолар ва хоналар


4300

26

Реклама ва дизайн хизматлари


2450

27

Қушхона ва новвойхоналар


1450

28

Автомактаблар


3600

29

Лойиҳа-қидирув, илмий-текшириш корхоналари ва тадбиркорлар, илмий ва ишлаб чиқариш лабораториялари


1450

30

Ижарага олган майдонларни ёки уларнинг қисмини субижарага топшириш


7900

31

Хусусий таълим муассасалари


900

32

Ломбардлар ва кредит уюшмалари


4800

33

Давлат бюджетидан тўла таъминланадиган ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар


700

34

Маҳаллий бюджетдан тўла таъминланадиган ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар


Озод

қилинган

35

Ўрта таълим, мактабгача тарбия муассасалари (давлатга тегишли)


Озод

қилинган

36

Кутубхоналар, маданият уйлари, мусиқа мактаблари ва ўсмирлар клублари (давлатга тегишли)


Озод

қилинган


37

Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Адлия вазирлиги, Прокуратура органлари, ҳарбий комиссариятлар, судлар ва улар тизимидаги ташкилотлар


Озод

қилинган

38

Касалхоналар ва шифохоналар (давлатга тегишли)


Озод

қилинган


39

Республика Ногиронлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти, Чернобилчилар жамияти ва уларнинг ҳудудий бўлимлари маҳкамалари


Озод

қилинган

40

Рассом ва ҳайкалтарошларнинг ижодий устахоналари


Озод

қилинган


41

Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси

Озод

қилинган


42

Маҳалла қўмиталари


Озод

қилинган


43

"Халқ банки" омонат кассалари


Озод

қилинган


Бинолардан фойдаланиш

департаменти бошлиғи                                                    О. Зайнутдинов






Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгашининг

2007 йил 28 декабрдаги

136/3-15-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ижара ҳақини ҳисоблаш

ТАРТИБИ


Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар:


1. Ҳудудий зона коэффициенти - Кх (Тошкент шаҳар ҳокимининг 1996 йил 13 июндаги 170-сонли қарорида белгиланган чегараларга асосан)

- 1-зона - 1.0

- 6-зона - 2.66

- 11-зона - 3.73

- 2-зона - 1.22

- 7-зона - 2.80

- 12-зона - 3.93

- 3-зона - 1.73

- 8-зона - 2.95

- 13-зона - 4.11

- 4-зона - 1.88

- 9-зона - 3.24

- 14-зона - 4.37

- 5-зона - 2.12

- 10-зона - 3.49


2. Бинонинг жойлашуви ва қурилиш турига кўра қўлланиладиган коэффициентлар:


2.1. Бинонинг қурилишга кўра тури (Кқ):

- алоҳида турган бино - 1.0

- бинонинг ички қисмида жойлашган ва тақаб қурилган - 0.8

- ярим ертўла, ертўла - 0.6

- чердак, мансарда - 0.5


2.2. Ёндош ҳудудидан фойдаланиш коэффициенти (Кёҳ):

- ер майдони мавжуд бўлганда - 0.3


2.3. Тижорат мақсадида фойдаланишга қулайлиги (Кт):

- метро станциясидан 200 метр радиус атрофида - 0.7

- асосий қатнов кўчаларида жойлашгани - 0.6 (3-иловага мувофиқ)

- иккинчи даражали қатнов кўчаларида жойлашгани - 0.5


Ижара ҳақини ҳисоблашда ижара ҳақининг таянч ставкаси қуйидагича аниқланади:

Тс = Бс х Кх х (Кқ + Кёҳ + Кт)

бунда: Тс - бир йилга 1 кв.м. учун ижара ҳақининг таянч ставкаси;

Бс - 1-иловага мувофиқ корхонанинг фаолият турига кўра бир йилга 1 кв.м. учун энг кам бошланғич ижара ҳақи ставкаси.


Изоҳ: Тошкент шаҳар Ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмасига тегишли ва Бинолардан фойдаланиш департаменти тасарруфидаги объектларни ижарага беришда, маъмурий бинолар фондини таъмирлаш учун ижара ҳақининг таянч ставкасидан қўшимча 30 фоиз миқдорда тўловлар киритилади.



Бинолардан фойдаланиш

департаменти бошлиғи                                                    О. Зайнутдинов






Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгашининг

2007 йил 28 декабрдаги

136/3-15-сон қарорига

3-ИЛОВА


Тошкент шаҳридаги марказий кўчалар

РЎЙXАТИ

Амир Темур кўчаси

А.Абдураҳмонов кўчаси

А.Қодирий кўчаси

Аэропорт ҳудуди

Абай кўчаси

Афросиёб кўчаси

Аҳмад Дониш кўчаси

Абдурауф Фитрат кўчаси

А.Хўжаев кўчаси

Асака кўчаси

Бобур кўчаси

Беруний кўчаси

Бухоро кўчаси

Буюк Турон кўчаси

Буюк Ипак Йўли кўчаси

Бобожонов кўчаси

Б.Зокиров кўчаси

Гавҳар кўчаси

Ген.Узоқов кўчаси

Гв.пол.Хўжаев кўчаси

Дархон кўчаси

Жаҳон Обидова кўчаси

Зулфияхоним кўчаси

Зарқайнар кўчаси

Зиё Саид кўчаси

Заргарлик кўчаси

Қатортол кўчаси

Қаюмов кўчаси

Қорасарой кўчаси

Кичик халқа йўли

Лисунов кўчаси

Локомотив кўчаси

Лутфий кўчаси

М.Юсуф кўчаси

Миробод кўчаси

Махмуд Мирзаев кўчаси

Мирза Ҳайдар кўчаси

Матбуотчилар кўчаси

Мовароуннаҳр кўчаси

Муқимий кўчаси

Муртазоев кўчаси

Мустақиллик майдони

Муродов кўчаси

М.Уйғур кўчаси

Мухтор Ашрафий кўчаси

Навоий кўчаси

Назарбек кўчаси

Ниёзов кўчаси

Нукус кўчаси


Охунбобоев кўчаси

Оққўрғон кўчаси

Оқтепа майдони

Ойбек кўчаси

Отатурк кўчаси

Паркент кўчаси

Пушкин кўчаси

П.Махмуд кўчаси

Сағбон кўчаси

Сегизбоев кўчаси

Содиқ Азимов кўчаси

Самарқанд Дарвоза кўчаси

Саидов кўчаси

Тарас Шевченко кўчаси

Темур Малик кўчаси

Туркистон кўчаси

Талабалар кўчаси

Туроб Тўла кўчаси

Уста Ширин кўчаси

Улуғбек кўчаси

Усмон Юсупов кўчаси

Усмон Носир кўчаси

Устабоев кўчаси

Ўзбекистон шоҳ кўчаси

Ғофур Ғулом кўчаси

Ғани Мавлонов кўчаси

Фаробий кўчаси

Фарҳод кўчаси

Фарғона йўли кўчаси

Фурқат кўчаси

Халқлар дўстлиги шоҳ кўчаси

Х.Сулаймонова кўчаси

Х.Эргашев кўчаси

Х.Абдуллаев кўчаси

Хуршид кўчаси

Чоштепа кўчаси

Чехов кўчаси

Чилонзор кўчаси

Чўпонота кўчаси

Чимкент йўли

Ш.Рашидов кўчаси

Шота Руставели кўчаси

Шастри кўчаси

Шўртепа кўчаси

Шаҳрисабз кўчаси

Янги Сергели кўчаси

Яҳё Ғуломов кўчаси

Юнус Ражабий кўчаси


Бинолардан фойдаланиш

департаменти бошлиғи                                                    О. Зайнитдинов