Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 20.12.2006 й. 91/3-10-сон "Тошкент шаҳридаги давлат ва коммунал мулкка тегишли нотурар жой биноларига қўлланиладиган ижара ҳақининг энг кам миқдордаги таянч ставкалари ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

20.12.2006 й.

N 91/3-10



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ ВА КОММУНАЛ

МУЛККА ТЕГИШЛИ НОТУРАР ЖОЙ БИНОЛАРИГА

ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА ҲАҚИНИНГ ЭНГ КАМ

МИҚДОРДАГИ ТАЯНЧ СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА


Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича мажмуасининг "2007 йил учун Тошкент шаҳридаги давлат ва коммунал мулкка тегишли нотурар жой биноларига қўлланиладиган ижара ҳақининг энг кам миқдордаги таянч ставкалари тўғрисида"ги таклифлари ўрганиб чиқилганлигини инобатга олиб, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳридаги давлат ва коммунал мулкка тегишли нотурар жой биноларга 2007 йил учун қўлланиладиган ижара ҳақи ставкалари 1-иловага, ижара ҳақини ҳисоблаш тартиби 2-иловага ҳамда ижара ҳақини ҳисоблашда қўшимча коэффициент қўлланиладиган Тошкент шаҳрининг марказий қатнов қўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Давлат ва коммунал мулкка тегишли биноларни ижарага берувчилар ижара ҳақи қийматини белгилашда 1-иловада кўрсатилган нотурар бинолар учун қўлланиладиган ягона энг кам миқдордаги ижара ставкаларидан таянч сифатида фойдалансинлар.


3. Белгилаб қўйилсинки, давлат ва коммунал мулкка тегишли биноларнинг тасарруф эгалари ижарага берилаётган майдонларга доир маълумотлар учун, майдонлардан шартномада белгиланган мақсадларда фойдаланиш, ижара ҳақи тўловларининг ўз вақтида тўланиши учун шахсан масъулдирлар.


4. Ижара ҳақининг энг кам миқдордаги таянч ставкаларига коммунал хизматлари ҳақи, ер солиғи ҳамда бинодан фойдаланиш ва бошқа харажатлар кирмаслиги белгилаб қўйилсин.


5. Бинолардан фойдаланиш департаменти 2007 йил 1 январдан 31 декабрга қадар ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғидан озод этилсин.


6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.



Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси                                                        А. Тўхтаев






Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгашининг

2006 йил 20 декабрдаги

91/3-10-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги давлат ва коммунал мулкка тегишли

нотурар жой биноларга 2007 йил учун қўлланиладиган

ижара ҳақининг энг кам миқдордаги

ТАЯНЧ СТАВКАЛАРИ

N

Фаолият тури ва бинолардан фойдаланиш


Ижара ҳақи ставкалари

бир йилда умумий

майдоннинг 1 кв.метри

учун сўмда


1

Савдо дўконлари (шу жумладан, савдо зали, омборхонаси, офиси ва ёрдамчи хоналари)


3900

2

- Ҳукумат қарорига асосан 8 хил озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи, нон маҳсулотлари ва китоб савдоси дўконлари


- техник-меъёрий ҳужжатлар билан савдо қилувчи китоб дўконлари ва бўлимлари


2000


550

3

Аҳолига ва ташкилотларга маиший хизмат кўрсатадиган корхоналар ва тадбиркорлар


950

4

Ҳисоблаш машиналарини, компьютерларни ва оргтехникаларни таъмирлаш, йиғиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш, маълумот-ҳисоблаш марказлари хизмати ҳамда программалар тузиш хизмати


2900

5

Бинолардан офис (шу жумладан: адвокатлар, хусусий амалиёт юритаётган нотариуслар ва юридик маслаҳатчилар бюролари, консалтинг ва аудиторлик хизматлари) тариқасида фойдаланадиган юридик ва жисмоний шахслар


4350

6

Бинолардан хизмат доирасида фойдаланадиган давлатга тегишли хўжалик ҳисобидаги ташкилот ва корхоналарнинг идоралари учун


1200

7

Қисман бюджет, қисман хўжалик ҳисобидаги давлатга тегишли ташкилот ва корхоналарнинг идоралари


600

8

Бинолардан аниқ маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланадиган юридик ва жисмоний шахслар (шу жумладан: идораси, омборхонаси ва ёрдамчи хоналар)


600

9

- Умумий овқатланиш муассасалари

2400

- Фақат бино тасарруф эгаси бўлган ташкилотнинг ходимлари учун хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш муассасалари

- Таълим муассасаларидаги ошхоналар


1200

800

10

Видеосалонлар, кинотеатрлар, видео ва аудиокассеталарни ижарага бериш ва сотиш пунктлари, кабель студиялари, овоз ёзиш студиялари


6500

11

- Банк муассасалари

- валюта алмаштириш шохобчалари

4100

4500

- омонат кассалар


1400

12

- Алоқа муассасалари

2900

- интернет бўйича оператор ва провайдер хизматлари, интернет-кафе

3100

- почта, телеграф ва сўзлашув шохобчалари

- уяли ва радио алоқалари учун ўрнатиладиган антенна ва махсус хоналар


1450

3500

13

Жамоат ташкилотларининг бошқарув маҳкамаси


750

14

Омбор тариқасида фойдаланиладиган бинолар


2500

15

Гараж тариқасида фойдаланиладиган бинолар


800

16

Автосервис тариқасида фойдаланиладиган бинолар


2000

17

Дорихоналар, оптика дўконлари ва тиббий техника дўконлари


2500

18

Пуллик хизмат кўрсатувчи шифохоналар


1450

19

Меҳмонхоналар ва ётоқхоналар


1550

20

Спорт ва соғломлаштириш мажмуалари


1000

21

Туризм, типография ва полиграфия хизматлари


3850

22

Пуллик хизмат кўрсатувчи ўқув курслари ёки муассасалари


1200

23

Компьютер ўйинлари

Автомат ва бошқа ўйинлар


2500

3000

24

Бинго, бильярд ва дискотекалар


4800

25

Савдо кўргазмалари ўтказиш мақсадида фойдаланиладиган бинолар ва хоналар


3600

26

Реклама ва дизайн хизматлари


2050

27

Қушхона ва новвойхоналар


1200

28

Автомактаблар


3000

29

Лойиҳа-қидирув, илмий-текшириш корхоналари ва тадбиркорлар, илмий ва ишлаб чиқариш лабораториялари


1200

30

Ижарага олган майдонларни ёки уларнинг қисмини субижарага топшириш


6600

31

Хусусий таълим муассасалари


750

32

Ломбардлар ва кредит уюшмалари


4000

33

Давлат бюджетидан тўла таъминланадиган ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар


600

34

Маҳаллий бюджетдан тўла таъминланадиган ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар


Озод

қилинган

35

Ўрта таълим, мактабгача тарбия муассасалари (давлатга тегишли)


Озод

қилинган

36

Кутубхоналар, маданият уйлари, мусиқа мактаблари ва ўсмирлар клублари (давлатга тегишли)


Озод

қилинган


37

Ички ишлар органлари, ҳарбий комиссариятлар, судлар, прокуратура органлари, Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар


Озод

қилинган

38

Касалхоналар ва шифохоналар (давлатга тегишли)


Озод

қилинган


39

Республика ногиронлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти, Чернобилчилар жамияти ва уларнинг ҳудудий бўлимлари маҳкамалари


Озод

қилинган

40

Рассом ва ҳайкалтарошларнинг ижодий устахоналари


Озод

қилинган


41

Маҳалла қўмиталари


Озод

қилинган


42

"Халқ банки" омонат кассалари


Озод

қилинган






Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгашининг

2006 йил 20 декабрдаги

91/3-10-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ижара ҳақини ҳисоблаш

ТАРТИБИ


Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар:


1. Ҳудудий зона коэффициенти - Кх (Тошкент шаҳар ҳокимининг 1996 йил 13 июндаги 170-сонли қарорида белгиланган чегараларга асосан)

- 1-зона - 1.0

- 6-зона - 2.66

- 11-зона - 3.73

- 2-зона - 1.22

- 7-зона - 2.80

- 12-зона - 3.93

- 3-зона - 1.73

- 8-зона - 2.95

- 13-зона - 4.11

- 4-зона - 1.88

- 9-зона - 3.24

- 14-зона - 4.37

- 5-зона - 2.12

- 10-зона - 3.49


2. Бинонинг жойлашуви ва қурилиш турига кўра қўлланиладиган коэффициентлар:


2.1. Бинонинг қурилишга кўра тури (Кқ):

- алоҳида турган бино - 1.0

- бинонинг ички қисмида жойлашган ва тақаб қурилган - 0.8

- ярим ертўла, ертўла - 0.6

- чердак, мансарда - 0.5


2.2. Ёндош ҳудудидан фойдаланиш коэффициенти (Кёҳ):

- ер майдони мавжуд бўлганда - 0.3


2.3. Тижорат мақсадида фойдаланишга қулайлиги (Кт):

- метро станциясидан 200 метр радиус атрофида - 0.7

- асосий қатнов кўчаларида жойлашгани - 0.6 (3-иловага мувофиқ)

- иккинчи даражали қатнов кўчаларида жойлашгани - 0.5

Ижара ҳақини ҳисоблашда ижара ҳақининг таянч ставкаси қуйидагича аниқланади:

Тс = Бс х Кх х (Кқ + Кёҳ + Кт)

бунда: Тс - бир йилга 1 кв.м. учун ижара ҳақининг таянч ставкаси;

Бс - 1-иловага мувофиқ корхонанинг фаолият турига кўра бир йилга 1 кв.м. учун энг кам бошланғич ижара ставкаси.


Изоҳ: а) Тошкент шаҳар ва туман ҳокимиятларининг таркибий бўлинмалари ҳисобланган ижарачиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 майдаги 232-сонли қарорига мувофиқ тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, бинолардан ишлаб чиқариш сифатида ва тайёр ишлаб чиқарилган маҳсулотларини сақлаш учун фойдаланиладиган биноларга ижара ҳақининг таянч ставкасига икки камайтириш коэффициенти қўлланилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 июндаги 242-сонли қарори асосида 8 хил озиқ-овқат маҳсулотлари ва нон маҳсулотлари билан савдо қилувчи корхоналарга ҳамда озиқ-овқат дўконларининг омбори сифатида ишлатиладиган хоналарга қўлланиладиган ижара ҳақининг таянч ставкасига 1.4 камайтириш коэффициенти қўлланилади;

в) Ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмасига тегишли ва Бинолардан фойдаланиш департаменти тасарруфидаги объектларни ижарага беришда, маъмурий бинолар фондини таъмирлаш учун ижара ҳақининг таянч ставкасидан 30 фоиз қўшимча тўловлар киритилади.






Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгашининг

2006 йил 20 декабрдаги

91/3-10-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги марказий кўчалар

РЎЙXАТИ


Ўзбекистон шоҳ кўчаси

Халқлар дўстлиги шоҳ кўчаси

А.Абдураҳмонов кўчаси

А.Қодирий кўчаси

А.Хўжаев кўчаси

Абай кўчаси

Абдурауф Фитрат кўчаси

Амир Темур кўчаси

Афросиёб кўчаси

Аҳмад Дониш кўчаси

Аэропорт ҳудуди

Беруний кўчаси

Бобожонов кўчаси

Бобур кўчаси

Бухоро кўчаси

Буюк Ипак Йўли кўчаси

Буюк Турон кўчаси

Б.Зокиров кўчаси

Гавҳар кўчаси

Гв.пол.Хўжаев кўчаси

Ген.Узоқов кўчаси

Жаҳон Обидова кўчаси

Заргарлик кўчаси

Зарқайнар кўчаси

Зиё Саид кўчаси

Зулфияхоним кўчаси

Қатортол кўчаси

Қаюмов кўчаси

Қорасарой кўчаси

Кичик халқа йўли

Лисунов кўчаси

Локомотив кўчаси

Лутфий кўчаси

М.Мусахонов кўчаси

М.Уйғур кўчаси

М.Юсуф кўчаси

Матбуотчилар кўчаси

Махмуд Мирзаев кўчаси

Мирза Ҳайдар кўчаси

Марказий хиёбон ҳалқаси

Миробод кўчаси

Мовароуннаҳр кўчаси

Муқимий кўчаси

Муродов кўчаси

Муртазоев кўчаси

Мустақиллик майдони

Мухтор Ашрафий кўчаси

Навоий кўчаси

Назарбек кўчаси

Ниёзов кўчаси

Нукус кўчаси

Оққўрғон кўчаси

Оқтепа майдони

Ойбек кўчаси

Отатурк кўчаси

Охунбобоев кўчаси

Паркент кўчаси

Пушкин кўчаси

Саидов кўчаси

Сағбон кўчаси

Самарқанд Дарвоза кўчаси

Сегизбоев кўчаси

Содиқ Азимов кўчаси

Талабалар кўчаси

Тарас Шевченко кўчаси

Темур Малик кўчаси

Туркистон кўчаси

Улуғбек кўчаси

Усмон Носир кўчаси

Усмон Юсупов кўчаси

Уста Ширин кўчаси

Устабоев кўчаси

Ғани Мавлонов кўчаси

Ғофур Ғулом кўчаси

Фарғона йўли кўчаси

Фаробий кўчаси

Фарҳод кўчаси

Фурқат кўчаси

Х.Эргашев кўчаси

Хуршид кўчаси

Циолковский кўчаси

Чехов кўчаси

Чилонзор кўчаси

Чимкент йўли

Чўпонота кўчаси

Чоштепа кўчаси

Ҳ.Сулаймонова кўчаси

Х.Абдуллаев кўчаси

Ш.Рашидов кўчаси

Шаҳрисабз кўчаси

Шастри кўчаси

Шўртепа кўчаси

Шота Руставели кўчаси

Юнус Ражабий кўчаси

Янги Сергели кўчаси

Яҳё Ғуломов кўчаси



Бинолардан фойдаланиш

департаменти бошлиғи                                                    О. Зайнитдинов