Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Тошкент шаҳар ҳокимининг 30.12.2004 й. 930-сон "Тошкент шаҳридаги давлат ва коммунал мулкка тегишли нотурар жой биноларига қўлланиладиган ижара ҳақининг энг кам миқдордаги таянч ставкалари ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2004 й.

N 930



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ ВА КОММУНАЛ

МУЛККА ТЕГИШЛИ НОТУРАР ЖОЙ БИНОЛАРИГА

ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА ҲАҚИНИНГ ЭНГ КАМ

МИҚДОРДАГИ ТАЯНЧ СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА


2005 йилда кутилаётган ҳаражатлар билан корхона ва ташкилотларнинг ижара ҳақидан тушадиган даромадларини бир русумга солиш мақсадида ҳамда Бинолардан фойдаланиш департаментининг 2004 йил 14 декабрдаги 1803-04-сонли мурожаатини инобатга олиб ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳридаги давлат ва коммунал мулкка тегишли нотурар жой биноларга 2005 йил учун қўлланиладиган ижара ҳақи ставкалари 1-иловага, ижара ҳақини ҳисоблаш тартиби 2-иловага ҳамда ижара ҳақини ҳисоблашда қўшимча коэффициент қўлланиладиган Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйҳати 3-иловага мувофиқ тасдикдансин.


2. Давлат ва коммунал мулкка тегишли биноларни ижарага берувчилар ижара ҳақи қийматини белгилашда 1-иловада кўрсатилган нотурар бинолар учун қўлланиладиган ягона энг кам миқдордаги ижара ставкаларидан таянч сифатида фойдалансинлар.


3. Белгилаб қўйилсинки, давлат ва коммунал мулкка тегишли биноларнинг тасарруф эгалари ижарага берилаётган майдонларга доир маълумотлар учун, майдонлардан шартномада белгиланган мақсадларда фойдаланиш, ижара ҳақи тўловларининг ўз вақтида тўланиши учун шахсан масъулдирлар.


4. Ижара ҳақининг энг кам миқдордаги таянч ставкаларига коммунал хизматлари ҳақи, ер солиғи ҳамда бинодан фойдаланиш ва бошқа харажатлар кирмаслиги белгилаб қўйилсин.


5. Бинолардан фойдаланиш департаменти 2005 йил 1 январдан 31 декабрга қадар ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғидан озод этилсин.


6. Қуйидагилар:

- Тошкент шаҳар ҳокимининг 2002 йил 18 январдаги “Тошкент шаҳридаги маъмурий биноларга қўлланиладиган ижара ҳақининг ягона энг кам миқдордаги ставкалари ҳақида”ги 20-сонли қарорининг 2 ва 5-бандлари;

- Тошкент шаҳар ҳокимининг 2003 йил 24 декабрдаги "Тошкент шаҳридаги давлат мулкига тегишли маъмурий биноларга қўлланиладиган ижара ҳақининг ягона энг кам миқдордаги ставкалари ҳақида"ги 898-сонли қарорининг 1 ва 2 бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясига тасдиқлаш учун киритилсин.


8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Х.Тўхтаев зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                    Р. Шоабдураҳмонов






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2004 йил 30 декабрдаги

930-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги давлат ва коммунал мулкка

тегишли нотурар жой биноларига қўлланиладиган

ижара ҳақининг энг кам миқдордаги

ТАЯНЧ СТАВКАЛАРИ

Фаолият тури ва маъмурий

бинолардан фойдаланиш


ижара ҳақи ставкалари

бир йилда умумий

майдоннинг 1 кв.метри

учун сўмда


1

Савдо дўконлари (шу жумладан, савдо зали, омборхонаси, офиси ва ёрдамчи хоналари)


2700

2

Ҳукумат қарорига асосан 8 хил озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи, нон маҳсулотлари ва китоб савдоси дўконлари

1350

- техник-меъёрий ҳужжатлар билан савдо қилувчи китоб дўконлари ва бўлимлари


360

3

Аҳолига ва ташкилотларга маиший хизмат кўрсатадиган корхоналар ва тадбиркорлар.


650

4

Ҳисоблаш машиналарни, компьютерларни ва оргтехникаларни таъмирлаш, йиғиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш, маьлумот-ҳисоблаш марказлари хизмати ҳамда программалар тузиш хизмати


1980

5

Бинолардан офис (шу жумладан: адвокатлар, хусусий амалиёт юритаётган нотариуслар ва юридик маслаҳатчилар бюролари, консалтинг ва аудиторлик хизматлари) тариқасида фойдаланадиган корхоналар ва тадбиркорлар


3000

6

Бинолардан хизмат доирасида фойдаланадиган давлатга тегишли хўжалик ҳисобидаги ташкилот ва корхоналарнинг идоралари учун


840

7

Қисман бюджет, қисман хўжалик ҳисобидаги давлатга тегишли ташкилот ва корхоналарнинг идоралари учун

430

8

Бинолардан аниқ маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланадиган юридик ва жисмоний шахслар (шу жумладан: идораси, омборхонаси ва ёрдамчи хоналар)

420

9

Умумий овқатланиш муассасалари

1680

Фақат бино тасарруф эгаси бўлган ташкилотнинг ходимлари учун хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш муассасалари


840

10

Видеосалонлар, кинотеатрлар, видео ва аудиокассеталарни ижарага бериш ва сотиш пунктлари, кабел студиялари, овоз ёзиш студиялари


4500

11

Банк муассасалари ва валюта алмаштириш шохобчалари, шу жумладан:

2820

- омонат кассалар ("Халқ банки" омонат кассаларидан ташқари)


960

12

- Алоқа муассасалари

1980

- интернет бўйича оператор ва провайдер хизматлари, интернет кафе

2160

- почта, телеграф ва сўзлашув шохобчалари


960

13

Жамоат ташкилотларининг бошқарув маҳкамаси


480

14

Омбор тариқасида фойдаланиладиган бинолар


1740

15

Гараж тариқасида фойдаланиладиган бинолар


540

16

Дорихоналар, оптика дўконлари ва тиббий техника дўконлари


1760

17

Пуллик хизмат кўрсатувчи шифохоналар


1020

18

Меҳмонхоналар ва ётоқхоналар


1080

19

Спорт ва соғломлаштириш мажмуалари


450

20

Туризм, типография ва полиграфия хизматлари


2640

21

Пуллик хизмат кўрсатувчи ўқув курслари ёки муассасалари


810

22

Автомат, компьютер ва бошқа ўйинлар


1200

23

Бинго ва дискотекалар


2880

24

Савдо кўргазмалари ўтказиш мақсадида фойдаланиладиган бинолар ва хоналар


2520

25

Реклама ва дизайн хизматлари


1430

26

Лойиҳа-қидирув, илмий-текшириш корхоналари ва тадбиркорлар, илмий ва ишлаб чиқариш лабораториялари


840

27

Ижарага олган майдонларни ёки уларнинг қисмини субижарага топшириш


4560

28

Хусусий таълим муассасалари


520

29

Давлат бюджетидан тўла таъминланадиган ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар


430

30

Маҳаллий бюджетидан тўла таъминланадиган ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар


Озод қилинган

31

Ўрта таълим, мактабгача тарбия муассасалари (давлатга тегишли)


Озод қилинган

32

Кутубхоналар, маданият уйлари, мусиқа мактаблари ва ўсмирлар клублари (давлатга тегишли)


Озод қилинган

33

Ички ишлар органлари, ҳарбий комиссариятлар, судлар, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар


Озод қилинган

34

Касалхоналар ва шифохоналар (давлатга тегишли)


Озод қилинган

35

Республика Ногиронлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти, Чернобльчилар жамияти ва уларнинг ҳудудий бўлимлари маҳкамалари


Озод қилинган

36

Рассом ва хайкалтарошларнинг ижодий устахоналари


Озод қилинган

37

Маҳалла қўмиталари

Озод қилинган


Бинолардан фойдаланиш

департаменти бошлиғи                                    В.У.Муллажонов






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2004 йил 30 декабрдаги

930-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ижара ҳақини ҳисоблаш

ТАРТИБИ


Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар:


1. Ҳудудий зона коэффициенти - Кх (Тошкент шаҳар ҳокимининг 1996 йил 13 июндаги 170-сонли қарорида белгиланган чегараларга асосан)

- 1-зона - 1.0

- 6-зона -2.66

- 11-зона - 3.73

- 2-зона - 1.22

- 7-зона - 2.80

- 12-зона - 3.93

- 3-зона - 1.73

- 8-зона -2.95

- 13-зона - 4.11

- 4-зона - 1.88

- 9-зона - 3.24

- 14-зона - 4.37

- 5-зона - 2.12

- 10-зона - 3.49

2. Бинонинг жойлашуви ва қурилиш турига кўра қўлланиладиган коэффициентлар:

2.1. Бинонинг қурилишга кўра тури (Кқ):

- алоҳида турган бино - 1.0

- бинонинг ички қисмида жойлашган ва тақаб қурилган - 0.8

- ярим ертўла, ертўла - 0.6

- чердак, мансарда - 0.5

2.2. Ёндош ҳудудидан фойдаланиш коэффициенти (Кёҳ):

- ер майдони мавжуд бўлганда - 0.3

2.3. Тижорат мақсадида фойдаланишга қулайлиги (Кт):

- метро станциясидан 200 метр радиус атрофида - 0.7

- асосий қатнов йўлларида жойлашгани - 0.6 (3-иловага мувофиқ)

- иккинчи даражали транспорт қатнови йўлларига чиқиш жойи - 0.5


Ижара ҳақини ҳисоблашда ижара ҳақининг таянч ставкаси қуйидагича аниқланади:


Тс = Бс х Кх х (Кқ + Кёҳ + Кт)


бунда: Тс - бир йилга 1 кв.м. учун ижара ҳақининг таянч ставкаси;

Бс - 1-иловага мувофиқ корхонанинг фаолият турига кўра бир йилга 1 кв.м. учун энг кам бошланғич ижара ставкаси.


Изоҳ: а) Тошкент шаҳар ва туман ҳокимиятларининг таркибий бўлинмалари ҳисобланган ижарачиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 майдаги 232-сонли қарорига мувофиқ тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, бинолардан ишлаб чиқариш сифатида ва тайёр ишлаб чиқарилган маҳсулотларини сақлаш учун фойдаланиладиган биноларга (шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаётган тадбиркорларга) ижара ҳақининг таянч ставкасига икки камайтириш коэффициенти қўлланилади;

в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 июндаги 242-сонли қарори асосида 8 хил озиқ-овқат маҳсулотлари ва нон маҳсулотлари билан савдо қилувчи, корхоналарга ҳамда озиқ-овқат дўконларининг омбори сифатида ишлатиладиган хоналарига қўлланиладиган ижара ҳақининг таянч ставкасига 1,4 камайтириш коэффициенти қўлланилади;

г) қўшимча қиймат солиғи ва ер солиғи кўрсатилган ижара ҳақи ставкаларига киритилмаган бўлиб, ушбу солиқлардан озод қилинган ижарачилардан ташқари Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунларига асосан алоҳида тўланади.



Бинолардан фойдаланиш

департаменти бошлиғи                              В.У.Муллажонов






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2004 йил 30 декабрдаги

930-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги марказий қатнов йўллари

РЎЙXАТИ

1. Марказий хиёбон ҳалқаси

48. Саидов кўчаси

2. Мустақиллик майдони

49. Отатурк кўчаси

3. Оқтепа майдони

50. Мухтор Ашрафий кўчаси

4. Халқлар дўстлиги шоҳ кўчаси

51. Навоий кўчаси

5. Ўзбекистон шоҳ кўчаси

52. Назарбек кўчаси

6. Аэропорт ҳудуди

53. Ниёзов кўчаси

7. А.Абдурахмонов кўчаси

54. Янги Сергели кўчаси

8. А.Қодирий кўчаси

55. Нукус кўчаси

9. Абай кўчаси

56. Ойбек кўчаси

10. Шаҳрисабз кўчаси

57. Паркент кўчаси

11. Абдурауф Фитрат кўчаси

58. Уста Ширин кўчаси

12. Содиқ Азимов кўчаси

59. Пушкин кўчаси

13. Оққўрғон кўчаси

60. Сағбон кўчаси

14. Амир Темур кўчаси

61. Сегизбоев кўчаси

15. Афросиёб кўчаси

62. X. Сулаймонова кўчаси

16. Аҳмад Дониш кўчаси

63. Тарас Шевченко кўчаси

17. Охунбобоев кўчаси

64. Темур Малик кўчаси

18. Бобур кўчаси

65. Туркистон кўчаси

19. Беруний кўчаси

66. Уйғур кўчаси

20. Бухоро кўчаси

67. Улуғбек кўчаси

21. Буюк ипак йўли кўчаси

68. Усмон Юсупов кўчаси

22. Буюк Турон кўчаси

69. Усмон Носир кўчаси

23. Ғофур Ғулом кўчаси

70. Устабоев кўчаси

24. Гавхар кўчаси

71. Фаробий кўчаси

25. ген. Узоқов кўчаси

72. Фарход кўчаси

26. М.Юсуф кўчаси

73. Фарғона йўли кўчаси

27. Жаҳон Обидова кўчаси

74. А.Хўжаев кўчаси

28. Зарқайнар кўчаси

75. Фурқат кўчаси

29. Зиё Саид кўчаси

76. Х.Абдуллаев кўчаси

30. Қатортол кўчаси

77. М.Мусахонов кўчаси

31. Қаюмов кўчаси

78. Хуршид кўчаси

32. Космонавтлар кўчаси

79. Кичик халқа йўли

33. Кунаев кўчаси

80. Циолковский кўчаси

34. Маҳмуд Мирзаев кўчаси

81. Чоштепа кўчаси

35. Лисунов кўчаси

82. Чехов кўчаси

36. Локомотив кўчаси

83. Чилонзор кўчаси

37. Лутфий кўчаси

84. Чопонота кўчаси

38. Ғани Мавлонов кўчаси

85. Ш.Рашидов кўчаси

39. Мирза Хайдар кўчаси

86. Шота Руставели кўчаси

40. Матбуотчилар кўчаси

87. Шастри кўчаси

41. Мовароуннахр кўчаси

88. Шўртепа кўчаси

42. Муқимий кўчаси

89. Юнус Ражабий кўчаси

43. Муртазоев кўчаси

90. Заргарлик кўчаси

44. Самарқанд Дарбоза кўчаси

91. Чимкент йўли

45. Бобожонов кўчаси

92. Муродов кўчаси

46. Қорасарой кўчаси

93. Талабалар кўчаси

47. Зулфияхоним кўчаси

94. Х.Эргашев кўчаси


95. Яҳё Ғуломов кўчаси


Бинолардан фойдаланиш

департаменти бошлиғи                              В.У.Муллажонов