Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Марказий банк Бошқарувининг 31.12.2004 й. 597 (28/5)-сон "Тижорат банклари томонидан Марказий банкда мажбурий захираларни депонентлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 18.01.2005 й. 1444-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.01.2005 й.

N 1444




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

31.12.2004 й.

N 597 (28/5)


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан Марказий банкда

мажбурий захираларни депонентлаш тартиби

тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 1 февралдан кучга киради)


"Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуннинг 7 ва 28-моддаларига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2004 йил макроиқтисодий кўрсаткичларининг асосий параметрлари ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни кучайтириш чора-табирлари тўғрисида" 2003 йил 15 декабрдаги 547-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Тижорат банклари томонидан Марказий банкда мажбурий захираларни депонентлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг янги таҳрири иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг 2005 йил 1 февралдан амалга киритилсин.


3. Мазкур қарор амалга киритилган кундан эътиборан Маркзий банк Бошқарувининг қуйидаги қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилсин:

"Тижорат банклари томонидан Марказий банкда мажбурий захираларни депонентлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 2000 йил 25 мартдаги 5/21-сонли қарор (2000 йил 20 апрель, рўйхат рақами 921);

"Тижорат банклари томонидан Марказий банкда мажбурий захираларни депонентлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2002 йил 14 сентябрдаги 21-А/1-сонли қарор (2002 йил 20 сентябрь, рўйхат рақами 921-1);

"Тижорат банклари томонидан Марказий банкда мажбурий захираларни депонентлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2004 йил 27 ноябрдаги 25/2-сонли қарор.



Марказий банк Бошқаруви раиси                            Ф. Муллажонов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 3-4-сон, 27-модда.