Марказий банк Бошқарувининг 10.09.2011 й. 26/1-сон "Активлар сифатини таснифлаш, тижорат банклари томонидан улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларни шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартибига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 22.09.2011 й. 632-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
22.09.2011 й.
N 632-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
10.09.2011 й.
N 26/1
ҚАРОРИ
Активлар сифатини таснифлаш,
тижорат банклари томонидан улар бўйича эҳтимолий
йўқотишларни қоплаш учун захираларни шакллантириш
ва ундан фойдаланиш тартибига ўзгартиришлар
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
(2011 йил 2 октябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқ
...