Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.12.2000 й. 477-сон "Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг "Пахта-банк"га кредит линиясини очиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.12.2000 й.

N 477



ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ

БАНКИНИНГ “ПАХТА-БАНК”ГА КРЕДИТ

ЛИНИЯСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА


Халқаро молия ташкилотларининг кредит ресурсларини жалб этиш ҳисобига кичик ва ўрта корхоналарни маблағ билан таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика кичик ва ўрта бизнес корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 120,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги иккинчи кредит линияси доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан “Пахта-банк”га 15 млн АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

“Пахта-банк” бошқаруви раиси Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан тегишли кредит битимини имзолашга;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири “Пахта-банк”га берилаётган кредитнинг 80 фоизи миқдоридаги сумма юзасидан Ўзбекистон Республикаси билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги кафолат битимини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги кафолат битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан “Пахта-банк” ўртасидаги кредит битими имзоланган санадан бошлаб икки ҳафта муддатда кредит битимини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов