Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Марказий банк Бошқарувининг 17.10.2009 й. 29/2-сон "Ваколатли банклар томонидан эркин айирбошланадиган валютада тақдим этувчига бериладиган депозитларга доир операцияларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низом ҳамда унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 30.10.2009 й. 673-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.10.2009 й.

N 673-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

17.10.2009 й.

N 29/2


ҚАРОРИ



Ваколатли банклар томонидан эркин айирбошланадиган

валютада тақдим этувчига бериладиган депозитларга

доир операцияларни амалга ошириш тартиби

тўғрисида низом ҳамда унга ўзгартиришларни

ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида


(2009 йил 9 ноябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) ва "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 20 февралда 439-сон билан тасдиқланган Ваколатли банклар томонидан эркин айирбошланадиган валютада тақдим этувчига бериладиган депозитларга доир операцияларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 673, 1999 йил 15 март);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 21 февралдаги 439-1-сонли "Ваколатли банклар томонидан эркин айирбошланадиган валютада тақдим этувчига бериладиган депозитларга доир операцияларни амалга ошириш низоми"га ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 673-1, 2004 йил 29 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 13-сон, 159-модда).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 44-сон, 478-модда.