Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2000 й. 6-сон "Халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.01.2000 й.

N 6


ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАРГА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАДАЛЛАРИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро шартномаларни ва уларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси халқаро ташкилотлар аъзоси ҳисобланадиган бошқа ҳужжатларни бир ой муддатда хатловдан ўтказсин.


3. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, уюшмалари, компаниялари, концернлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларининг тўланишини солиштириб чиқсинлар ҳамда 2000 йилда уларни тўлашнинг мақсадга мувофиқлигини асосласинлар ва ҳисоб-китобларни тайёрласинлар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2000 йилда йил чораклари бўйича халқаро ташкилотларга тўловлар ҳажми ва манбалари юзасидан умумлаштирилган рўйхатни 2000 йил 15 январгача Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


4. Асослашлар ва ҳисоб-китоблар ўз вақтида тақдим этилиши юзасидан шахсий масъулият вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, концернлар, уюшмалар ва компаниялар раҳбарлари зиммасига юклансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 1, 1-модда.