Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.04.2003 й. 169-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
01.04.2003 й.
N 169
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисида" 2003 йил 31 январдаги ПФ-3204-сон Фармони 4-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
2003 йил 1 апрелдаги
169-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШЛАР
4. Вазирлар Маҳкамасининг "1998-1999 йилларда қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш якунлари ва қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 25 декабрдаги 543-сон қарорида:
3-банднинг биринчи ва бешинчи хат бошидаги "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш" сўзлари "Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари" сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банднинг биринчи хат бошидаги "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш" сўзлари "Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари" сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банддаги "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси раиси Б.С.Ҳамидов" сўзлари "Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси раиси Р.С.Азимов" сўзлари билан алмаштирилсин.