Тошкент шаҳар ҳокимининг 13.01.2014 й. 46-сон "Тошкент шаҳар ҳокимининг 2013 йил 8 апрелдаги 314-сонли қарорини бекор қилиш ҳақида"ги Қарори
ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
13.01.2014 й.
N 46
ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
2013 ЙИЛ 8 АПРЕЛДАГИ 314-СОНЛИ
Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 25 ва 29-моддаларига, "Прокуратура тўғрисида"ги Қонунининг 38-моддасига мувофиқ ҳамда Тошкент шаҳар прокуратурасининг 2013 йил 31 декабрдаги 10/15-13-сонли протестига асосан,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2013 йил 8 апрелдаги "Тошкент шаҳрида автомототранспорт сақлаш қурилмаларини ободонлаштириш ва шаҳарсозлик қоидаларига мувофиқ тартибга келтириш тўғрисида"ги 314-сонли қарори бекор қилинсин.
2. Туман ҳокимликлари, Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (А. Таджиев), Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ. Расулов):
Тегишли ҳужжатлар мазкур қарорга асосан мувофиқлаштирилсин.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б .Раҳмонов зиммасига юклатилсин.
Тошкент шаҳар ҳокими Р. Усманов