Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирлигининг 8-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-08-сон "Ер остидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 06.01.2004 й. Қарори (АВ томонидан 06.02.2004 й. 1098-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.02.2004 й.

N 1098-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.01.2004 й.

N 8

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

06.01.2004 й.

N 2004-08

ҚАРОРИ



Ер остидан фойдаланганлик учун солиқни

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2004 йил 16 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуни 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилга Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги 567-сон қарорига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 14 январда 6, 2002-10-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер остидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага (2002 йил 15 февраль, рўйхат рақами 1098-сон  Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 3-4-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Молия вазири                                                М. Нурмуратов



Давлат солиқ қўмитасининг раиси                Ж. Сайфиддинов





Қарорга

ИЛОВА



Ер остидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб

чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш


1. 2-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


2. 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ер остидан фойдаланганлик учун солиқ юридик шахслар томонидан солиқ солиш объекти ва тасдиқланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланади. Солиқ бўйича хисоб-китоблар ўсиб борувчи якун бўйича 2-иловадаги шаклга мувофиқ, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича  йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида давлат солиқ органларига тақдим этилади"


3. 11-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) рангли тош хом ашёси, палеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материаллари намуналарини тўплаганлик учун  ҳар чоракда ҳисоб-китобларни такдим этиш учун белгиланган кундан кечиктирмай".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 5-сон, 62-модда.