Разъяснения по заполнению формы
4-kom шаклини тўлдириш бўйича тушунтириш
Аҳолини ва коммунал-маиший муассасаларни иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминловчи, ўз балансида ва корхона балансида ҳисобда турган, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, энергия билан таъминловчи (ИЭМ, ГЭС, ГРЭС, иссиқлик ва электроиссиқлик тармоғи корхоналари) бўлган барча юридик шахслар тўлдирадилар.
Исътемолчиларни иссиқлик билан таъминламайдиган, лекин иссиқлик ишлаб чиқарувчи ҳамда корхона ва ташкилотларга иссиқлик энергиясини ва иссиқ сувни технологик ишлаб чиқариш учун етказиб берадиган корхоналар ҳисоботни тўлдирмайдилар.
Исътемолчиларни иссиқлик энергияси билан таъминлайдиган корхоналар бир бошқармадан иккинчисига ўтказилганда ҳисобот ўтказилгунга қадар ва ўтказилгандан кейинги даврга алоҳида ўтказилади. Ҳисобот охиридаги эслатмада корхона қайси бошқармадан ўтказилганлиги ёки ўтганлиги кўрсатилиши шарт.
Шаҳар ва қишлоқ жойларидаги аҳоли пунктларига хизмат кўрсатадиган корхоналар иккита ҳисобот, шаҳар ва қишлоқ жойлари учун алоҳида топширадилар.
2-устун 01 - 04-сатрларда ҳисобот йилида фойдаланишга топширилган қозонхоналар сони кўрсатилиб қуввати бўйича қозонхоналар ажратилади: 3 Гкал/соатгача (02-сатр), 3 дан 20 Гкал/соатгача (03-сатр) ва 20 дан 100 Гкал/соатгача (04-сатр). 02 - 04-сатрларнинг йиғиндисига тенг бўлиши ёки 100 ва ундан юқори Гкал/соат қозонхоналар қуввати ҳисобига 01-сатрдаги маълумот катта бўлиши керак.
05-сатрда ҳисобот йилида тугатилган қозонхоналар, яъни ўрнатилган тартибда корхона (ташкилот) балансидан ҳисобдан чиқарилганлари сони кўрсатилади ва қозонхоналар 3 Гкал/соатгача (06-сатр), 3 дан 20 Гкал/соатгача (07-сатр) ва 20 дан 100 Гкал/соатгача (08-сатр) қуввати бўйича ажратилади. 05-сатрдаги кўрсаткич 06 - 08-сатрларнинг йиғиндисига тенг бўлиши ёки 100 ва ундан юқори Гкал/соат қозонхоналар қуввати ҳисобига катта бўлиши керак.
Бошқа корхона ҳисобига берилган ёки бошқа корхона ҳисобидан балансга қабул қилинган қозонхоналар янги қабул қилинган ёки тугатилгандек қилиб кўрсатилмайди, балки 09 - 12-сатрларда кўрсатилади.
09-сатрда ҳисобот даври охирида корхона (ташкилот) баланс ҳисобида бўлган иссиқлик билан таъминловчи манбалар сони, 10 - 12-сатрларда кўрсатилган қозонхоналар қуввати бўйича ажратиб кўрсатилади. 09-сатрдаги кўрсаткич 10 - 12-сатрларнинг йиғиндисига тенг бўлиши ёки 100 ва ундан юқори Гкал/соат қозонхоналар қуввати ҳисобига катта бўлиши керак.
Қаттиқ (13-сатр), суюқ (14-сатр), газ хусусиятидаги ёқилғилар (15-сатр) иссиқлик билан таъминлаш манбалари сонидан (09-сатрдан) кўрсатилади.
16-сатрда ҳисобот даври охирида қозонхона ускуналарининг иситиш қуввати кўрсатилиб, қозонхоналарнинг паспортида ўрнатилган энг кичик қуввати йиғиндиси асосида аниқланади ва Гкал/соатда, шу жумладан, қозонхоналарнинг иситиш қуввати 3 Гкал/соатгача (17-сатр), 3 дан 20 Гкал/соатгача (18-сатр) ва 20 дан 100 Гкал/соатгача (19-сатр) кўрсатилади. 16-сатрдаги кўрсаткич 17 - 19-сатрларнинг йиғиндисига тенг бўлиши ёки 100 ва ундан юқори Гкал/соат қозонхоналар қуввати ҳисобига катта бўлиши керак.
Агар қайсидир қозонхонани паспортидаги қуввати ёки буғ ишлаб чиқариш қуввати номаълум бўлса, максимум сув харажатидан соатда буғ ишлаб чиқаришни аниқ баҳолашга ёки ёқилғининг соатдаги харажати ёрдамида ҳисоблашга йўл қўйилади.
20-сатрда ишлаш жараёнида, захирада, таъмирлашда, таъмирланишини кутаётган ёки бошқа сабаблар билан туришидан қатъи назар, ҳисобот даври охирида корхона баланси ҳисобида бўлган қозонхоналарда ўрнатилган барча иситиш қозонларининг умумий сони кўрсатилади.
Ҳисобот даври охирида 22 - 24-сатрларда кўрсатилган диаметрли трубаларда корхона (ташкилот) балансида бўлган иситиш ва буғ тизимларининг икки ёқлама узунликдаги йиғиндиси акс эттирилади.
Мавзе ичи тармоғини қўшмаган ҳолда, икки трубали (тўғри ва орқа) йўналишда ўрнатилиш туридан қатъи назар, иссиқлик тармоғининг трасса узунлиги аниқланади.
Алмаштирилиши керак бўлган тармоқ 25-сатрда кўрсатилади (21-сатрдан).
27 - 29-сатрларда кўрсатилган қозонхоналар қуввати 26-сатрдаги ишлаб чиқарилган иссиқлик энергиясидан кўрсатилади. 26-сатр 27 - 29-сатрлар йиғиндисига ёки 100 ва ундан юқори Гкал/соат қозонхоналар қуввати ҳисобига катта бўлиши керак.
Иссиқлик энергиясининг харажатини ёки ишлаб чиқаришни тизимли аниқлаш ускуналари бўлмаган корхона ва ташкилотларда иссиқликни ташувчи ва иссиқлик энергиясини ҳисоблаш учун қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида методик ҳисоблашга йўл қўйилади. Бу кўрсаткич ёқилғининг харажати ва қозонхонанинг ўртача фойдали иш коэффициенти (ФИК) ҳисоб-китоби орқали аниқланади. Доимий иссиқлик техник синовлар асосида қозонхонанинг ўртача ФИК аниқланади.
30-сатрда ҳисобот даври охирида ўлчаш асбоблари кўрсаткичлари асосида, агар улар йўқ бўлса, иссиқлик энергияси ва иссиқлик ташишни рўйхатга олиш меъёрий техник ҳужжатлари ва тегишли тартибда тасдиқланган истеъмол меъёрлари асосида аниқланадиган ҳамма турдаги абонентлар томонидан амалдаги иссиқлик истеъмоли кўрсатилади.
Иссиқлик билан таъминловчи (қозонхона) ўзининг фаолияти учун ишлатилган иссиқлик энергияси манбаи берилган иссиқлик энергияси кўрсаткичида кўрсатилмайди.
Иссиқлик билан таъминловчи (қозонхона) ўзининг фаолияти учун ишлатилган иссиқлик энергияси берилган иссиқлик энергияси кўрсаткичида кўрсатилмайди ва 34-сатрда алоҳида кўрсатилади.
Умумий иссиқлик ҳажмидан ўз истеъмолчиларига берилган иссиқлик энергияси (31-сатр) ва аҳолига (пул тўловининг шакли ва туридан қатъи назар, иссиқликка қилинган харажатлар аҳоли томонидан тўланади), коммунал-маиший эҳтиёжларга, корхонанинг ишлаб чиқариш-технологик эҳтиёжларига ажратилади.
“Коммунал-маиший эҳтиёжлар” кўрсаткичи ўз ичига қуйидаги ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарга берилган иссиқлик энергиясини олиши керак: ўқув, даволаш, спорт, савдо, томоша кўрсатувчи, умумий овқатланиш корхоналари, боғчалар, болалар уйи, болалар дам олиш оромгоҳлари, ногиронлар ва қариялар уйи, коммунал хўжалик корхоналари, ишчи ва талабалар уйи, ҳарбий қисмлар, аҳолига ишлаб чиқариш ҳисобланмайдиган хизматларни кўрсатувчи ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг коммунал ва маданий-маиший эҳтиёжларини қондирувчи маиший хизмат корхоналари.
35-сатрда ўзининг истеъмолчиларига бериш учун бошқа корхоналарга (даллолларга) берилган иссиқлик энергияси кўрсатилади.
36-сатрда ҳисобот йилида бўлган барча иссиқлик энергиясининг йўқолган ҳажми кўрсатилади.
Иссиқлик энергиясининг умумий йўқолган ҳажми корхона томонидан тармо??а берилган иссиқлик (ишлаб чиқарилган иссиқлик, иссиқликни ушлаб қолиш ҳисобига четдан олинган ва қозонхоналарни ўзининг фаолияти учун ишлатилганлар қўшилади) билан истеъмолчилар томонидан истеъмол қилинган иссиқлик ўртасидаги иссиқлик фарқидан аниқланади.
37-сатрда, иссиқлик берувчи корхона томонидан ўлчов асбоблари кўрсаткичлари асосида тақдим қилинган тўлов счёт асосида аниқланадиган четдан олинган иссиқлик миқдори кўрсатилади.
Маълумот бўлимининг 16-сатрида хонадонларда ўрнатилган иссиқ сувни ҳисобга олиш, 17-сатрда кўп хонадонли уйларга кириш жойларида ўрнатилган иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбоблари кўрсатилади.
Амалда шартли ёқилғи харажати 18-сатрда кўрсатилади.
Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришда шартли ёқилғи харажати, натурал ҳисобда ёқилғи харажат журналида қайд қилинган ва иссиқлик ўтказиш йўли билан олиб келинган шартли ёқилғи асосида ҳисобланади.
Натурал ёқилғини шартли ёқилғига айлантириб ҳисоблашда (7000 ккал/кг) намунани олиш ва таҳлил қилишда стандарт талабларни бажариш, махсус ускуналар билан жиҳозланган лабороторияларда ёқилғининг ёнишидан олинадиган иссиқликни даврий аниқлаб бориш асосида корхоналар томонидан амалга оширилади.
Ёқилғи турининг энг кам ишлаш имкониятидан ажралиб чиқадиган иссиқлик ҳолатининг 1 кг шартли ёқилғидан ажралиб чиқадиган иссиқликка, яъни 7000 ккал/кг га нисбати орқали аниқланадиган амалдаги калория эквиваленти асосида ҳамма турдаги амалдаги ёқилғи шартли ёқилғига ўтказилади.
Ёқилғининг иссиқлик ажратиш имкониятини аниқлаш имконияти бўлмаса, етказиб берувчиларнинг сертификатидан фойдаланиш мумкин.
Разъяснения по заполнению формы 4-kom
Форму представляют юридические лица (ТЭЦ, ГЭС, ГРЭС, предприятия тепловых и электротепловых сетей), состоящие как на самостоятельном балансе, так и на балансе предприятий, организаций (включая бюджетные), независимо от организационно-правовой формы и формы собственности предприятия (организации), непосредственно снабжающие население и коммунально-бытовые учреждения теплоэнергией и горячим водоснабжением.
Не составляют отчет предприятия, являющиеся лишь производителями тепла, но непосредственно не снабжающие потребителей теплом, а также предприятия, отпускающие теплоэнергию и горячую воду только на производственно-технологические нужды предприятий и организаций.
При передаче предприятия, снабжающего потребителей теплоэнергией, из одного ведомства в другое отчетность составляется раздельно за период до его передачи и за фактически проработанное время в новой системе после передачи. В примечании в конце отчета необходимо указать, от какого ведомства принято предприятие (организация) или передано.
В том случае, когда отчитывающееся предприятие (организация) обслуживает населенные пункты городской и сельской местности, то составляются два отчета отдельно по городской и сельской местности.
По строкам 01-04 в графе 2 показывается количество котельных, введенных в эксплуатацию за отчетный год, и распределяется число котельных по мощности, указанной в строках 02-04. Данные строки 01 должны быть равны сумме данных строк 02-04 или больше за счет котельных мощностью от 100 и более Гкал/час.
По строке 05 отражается количество ликвидированных котельных за отчетный год, т. е. списанных в установленном порядке с баланса отчитывающегося предприятия (организации), в том числе выделяется число котельных по мощностям по строкам 06-08. Данные строки 05 должны быть равны сумме данных строк 06-08 или больше за счет ликвидированных котельных мощностью от 100 и более Гкал/час.
Котельные, переданные другим предприятиям или принятые на баланс от других предприятий, не показываются как вновь введенные или ликвидированные, а отражаются в форме по строкам 09-12.
По строке 09 указывается число источников теплоснабжения, числящихся на балансе предприятия (организации) на конец отчетного года, с выделением числа котельных по указанным мощностям в строках 10-12. Данные строки 09 должны быть равны сумме данных строк 10-12 или больше за счет котельных мощностью от 100 и более Гкал/час.
По строкам 13-15 указывается число источников теплоснабжения (из строки 09), работающих на твердом (строка 12), жидком (строка 14) и газообразном топливе (строка15).
По строке 16 показывается тепловая мощность отопительных котельных установок на конец отчетного года, которая определяется по сумме номинальных паспортных мощностей всех установленных в них котлов (энергоустановок) и показывается в Гкал/час, в том числе распределяется по тепловой мощности котельных в строках 17-19. Данные строки 16 должны быть равны сумме данных строк 17-19 или больше за счет котельных мощностью от 100 и более Гкал/час.
Если по какому-либо котлу неизвестна паспортная мощность или паропроизводительность, то допускается опытная оценка этой паропроизводительности по максимальному часовому расходу воды или, в виде исключения, по часовому расходу топлива.
По строке 20 проставляется общее количество котлов (энергоустановок), установленных во всех имеющих котельных и числящихся на балансе предприятия (организации) на конец отчетного года, независимо от того, находятся ли они в работе, резерве, ремонте, ожидании ремонта или в простое по другим причинам.
По строке 21 показывается суммарная протяженность тепловых и паровых сетей в двухтрубном исчислении, числящихся на балансе предприятия (организации) на конец отчетного года, по указанным в строках 22-24 диаметрам трубы.
Протяженность тепловых сетей определяется по длине трассы независимо от способа прокладки, с уложенными в ней двумя трубопроводами (прямым и обратным), без включения внутриквартальных (дворовых) сетей.
Сети, нуждающиеся в замене, показываются по строке 25 (из строки 21).
Количество произведенной теплоэнергии указывается по строке 26, в том числе в котельных с мощностью, указанной в строках 27-29. Данные строки 26 должны быть равны сумме данных строк 27-29 или больше за счет котельных мощностью от 100 и более Гкал/час.
Для отдельных предприятий и организаций, не имеющих измерительных приборов для систематического определения выработки или расхода теплоэнергии, при незначительном потреблении последней допускаются, в виде исключения, расчетные методы, установленные нормативно-техническими документами по учету тепловой энергии и теплоносителей. Определение этих показателей расчетным путем производится по произведенному расходу топлива и среднему коэффициенту полезного действия (КПД) котельной. Средневзвешенный КПД котельной должен определяться на основании периодических теплотехнических испытаний.
По строке 30 отражается фактически потребленное тепло за отчетный период всеми категориями абонентов, определяемое на основании данных измерительных приборов, а при их отсутствии - по нормам потребления, утвержденным в установленном порядке и в соответствии с нормативно-техническими документами по учету тепловой энергии и теплоносителей.
В общее количество отпущенной теплоэнергии не включается тепло, использованное на собственные производственные нужды источника теплоснабжения (котельной).
Из общего количества тепла, отпущенного своим потребителям (строка 31), в том числе выделяется количество тепловой энергии, отпущенной населению (когда стоимость израсходованного тепла оплачивается населением, независимо от формы и способа оплаты) на коммунально-бытовые нужды, на производственно-технологические нужды предприятий.
Показатель "на коммунально-бытовые нужды" должен включать в себя отпуск тепловой энергии следующим предприятиям, учреждениям и организациям: учебным, лечебным, спортивным, торговым, зрелищным, предприятиям общественного питания, детским дошкольным учреждениям, детским домам, пионерским лагерям, домам для престарелых и инвалидов, предприятиям коммунального хозяйства, рабочим и студенческим общежитиям, воинским частям, предприятиям службы быта, выполняющим непроизводственные виды бытовых услуг населению, а также на коммунальные и культурно-бытовые нужды всех предприятий, учреждений и организаций.
По строке 35 указывается количество теплоэнергии, отпущенной другим предприятиям (перепродавцам), для отпуска своим потребителям.
По строке 36 отражаются все потери тепловой энергии, имевшие место в отчетном году.
Общее количество потерь тепловой энергии определяется как разность между количеством тепла, поданного в сеть (включает количество произведенного тепла и полученного со стороны за вычетом тепла, израсходованного на собственные производственные нужды котельных), и количеством тепла, потребленного всеми потребителями (абонентами).
По строке 37 приводятся данные о количестве полученной (покупной) тепловой энергии со стороны, которая определяется по данным счетов поставщиков тепла, предъявленных для оплаты на основании показаний измерительных приборов (или расчетно).
В разделе "Справка" количество установленных в квартирах приборов учета горячей воды отражается по строке 16, а установленные приборы учета тепловой энергии на входе в многоквартирные жилые дома - по строке 17.
Фактический расход условного топлива показывается по строке 18.
Расход условного топлива на производство тепловой энергии определяется по данным журнала расхода топлива в натуральном выражении и в условном топливе, приведенном по его теплотворной способности.
Пересчет натурального топлива в условное (7000 ккал/кг), как правило, должен производиться предприятием на основании периодического определения теплоты сгорания топлива в лабораториях (собственных или посторонних - по заказу), оборудованных соответствующими приборами, и при обязательном выполнении стандартных требований по отбору и анализу проб.
Все виды натурального топлива пересчитываются в условное, как правило, по их фактическим калорийным эквивалентам, определяемым как отношение низшей теплотворной способности рабочего состояния топлива данного вида к теплотворной способности 1 кг условного топлива, т. е. к 7000 ккал/кг.
При отсутствии возможности определения теплотворной способности топлива можно пользоваться данными сертификатов поставщиков.