Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.1992 й. 553-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
23.11.1992 й.
N 553
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ
ВАЗИРЛИГИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎFРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақидаги илова қилинган Низом тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Молия вазирлиги ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида" 1971 йил 3 сентябрдаги 432-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1971 йил 9-сон, 56-модда) "Ўзбекистон ССР Нархлар қўмитаси ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида" 1971 йил 6 сентябрдаги 434-сон қарори (Ўз ССР ҚТ, 1971 йил 9-сон 57-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1992 й., N 11, 37-модда.