Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.05.2003 й. ПФ-3243-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
07.05.2003 й.
N ПФ-3243
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИНИ
ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ
ТЎҒРИСИДА
Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси тузилганлиги муносабати билан қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
1) "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 8 январдаги ПФ-314-сон Фармони 2-бандининг иккинчи хатбоши;
2) "Ўзбекистон Республикасининг хўжалик судларини ривожлантириш жамғармасини ташкил қилиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 17 февралдаги ПФ-564-сон Фармони.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 9-10-сон, 70-модда