Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.04.1995 й. 123-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати бошқармаси ҳузурида Автотранспортдаги экология муаммолари марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.04.1995 й.
N 123
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ДАВЛАТ
АВТОМОБИЛЬ НАЗОРАТИ БОШҚАРМАСИ
ҲУЗУРИДА АВТОТРАНСПОРТДАГИ ЭКОЛОГИЯ
МУАММОЛАРИ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Табиий муҳитни автотранспорт воситаларининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш ишларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚAPOP ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республиаси Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати бошқармаси экология бўлими негизида 12 нафардан иборат, шу жумладан мазкур бўлимнинг шартнома асосида маблағ билан таъминланадиган 8 нафар ходими ҳисобига Автотранспортдаги экология муаммолари маркази ташкил этилсин. Марказнинг барча ходимлари 1995 йилга Ички ишлар вазирлиги учун тасдиқланган умумий маблағлар доирасида бюджетдан маблағ билан таъминлашга ўтказилсин.
2. Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати бошқармаси ҳузуридаги Автотранспортдаги экология муаммолари маркази тўғрисида Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Автотранспорт воситалари учун ягона заҳарлилик (тутунлилик) талонлари, экологик сертификатлар, шунингдек, транзит автотранспорти учун рухсатномалар жорий қилиш тўғрисида Низом ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
4. "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси Марказга учта стационар диагностика постини текинга, шунингдек, атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўчма лабораториясини қолдиқ қиймати бўйича берсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Марказий берилган буюртманомалар бўйича зарур матбаа маҳсулотлари билан таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг Биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов