Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2003 й. 260-сон "Валюта бозорини янада эркинлаштириш ва алмаштириш курсларини бирхиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.06.2003 й.

N 260



ВАЛЮТА БОЗОРИНИ ЯНАДА

ЭРКИНЛАШТИРИШ ВА АЛМАШТИРИШ

КУРСЛАРИНИ БИРХИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Валюта сиёсатини янада эркинлаштириш, банклараро валюта савдоларида операциялар ўтказилишини соддалаштириш ва алмаштириш курсларини бирхиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2003 йил 16 июндан бошлаб импорт истеъмол товарлари ва хизматларни (шу жумладан транспорт ва алоқа) сотишдан олинган сўмдаги тушумни эркин муомаладаги валютага конвертация қилиш шаклланаётган талаб ва таклифдан келиб чиқиб белгиланган тартибда банклараро савдо сессияларида белгиланадиган курс бўйича амалга оширилади.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 12 июлдаги 247-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 39-модда);

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар (Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 10 октябрдаги 354-сон қарорига илова)нинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 58-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда:

амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

идоравий норматив ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 6, 43-модда.