ЎзР 12.12.2002 й. 434-II-сон Конституциявий Қонунининг олдинги таҳрири
ЎзР 12.12.2002 й. 434-II-сон
олдинги таҳрири
ЎзР 19.02.2024 й. ЎРҚ-909-сон Қонунидан олдинги таҳрири
8-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан иборат:
1) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
Қаранг: Конституциянинг 127-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Қонуннинг 18-моддаси; ОМ Қонунчилик палатасининг 2016 йил 29 январдаги 368-III-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти" (Янги таҳрири) 16-бобининг 1-§
2) Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонунларини ҳамда қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Қонуннинг 18-моддаси; ОМ Қонунчилик палатасининг 2016 йил 29 январдаги 368-III-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти"нинг (Янги таҳрири) 159-моддаси
3) Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш;
Қаранг: "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) 14-моддасининг биринчи-учинчи қисмлари; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Қонуннинг 27-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги Қонуннинг 26-моддаси; ОМ Қонунчилик палатасининг 2016 йил 29 январдаги 368-III-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти" (Янги таҳрири) 18-бобининг 1-§
4) Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш;
5) Ўзбекистон Республикаси Конституциясига биноан Ўзбекистон Республикасининг ҳокимият тармоқлари тизимини ҳамда қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органларининг ваколатларини белгилаш;
6) Ўзбекистон Республикаси таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш;
7) бож, валюта ва кредит ишларини қонун йўли билан тартибга солиш;
8) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш;
9) Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш, чегараларини ўзгартириш;
Қаранг: "Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги Қонун
10) туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш;
Қаранг: "Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги Қонуннинг 1, 2, 4, 5, 7, 8-моддалари, 10-моддасининг иккинчи қисми, 13-моддасининг биринчи қисми; “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонун 7-моддасининг биринчи, бешинчи, олтинчи қисмлари; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Қонуннинг 29-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги Қонуннинг 28-моддаси; ОМ Қонунчилик палатасининг 2016 йил 29 январдаги 368-III-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти" (Янги таҳрири) 18-бобининг 9-§
11) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қабул қилиш ҳамда унинг ижросини назорат қилиш;
Қаранг: БюКнинг 97-моддаси; “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Қонуннинг IV бўлими, 31-моддаси; ОМ Қонунчилик палатасининг 2016 йил 29 январдаги 368-III-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти" (Янги таҳрири) 16-бобининг 2-§
12) давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш;
Қаранг: "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Қонуннинг (Янги таҳрири) 4-моддаси
13) Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқарув органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Қонуннинг 25-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги Қонуннинг 23-моддаси; ОМ Қонунчилик палатасининг 2016 йил 29 январдаги 368-III-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти" (Янги таҳрири) 18-бобининг 4-§
14) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш;
Қаранг: СвКнинг 12-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Қонуннинг 24-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги Қонуннинг 20-моддаси; ОМ Қонунчилик палатасининг 2016 йил 29 январдаги 368-III-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти" (Янги таҳрири) 18-бобининг 7-§
15) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш. (ЎзР 18.04.2011 й. ЎРҚ-285-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
Қаранг: "Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида"ги Конституциявий Қонуннинг 4-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) 4-моддасининг учинчи-бешинчи қисмлари; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Қонуннинг 22, 33-моддалари; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги Қонуннинг 18-моддаси; ОМ Қонунчилик палатасининг 2016 йил 29 январдаги 368-III-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти" (Янги таҳрири) 18-бобининг 2-§, 237-моддаси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади;