Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.2006 й. 10-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.01.2006 й.

N 10



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини

тайёрлаш ва қайта ишлаш учун топширишни назорат қилиш

ҳамда мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси

таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 19 декабрдаги

Ф-2400-сон фармойиши)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш учун топширишни назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 19 декабрдаги Ф-2400-сон фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сақлаш, эҳтиётлаш ва топшириш тартиби тўғрисида" 1999 йил 5 февралдаги 49-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 8-модда) 2-банди;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат комиссияларини ташкил этиш масалалари бўйича айрим қарорларини ўзгартириш, уларга қўшимчалар киритиш ва уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қарорига 1-илованинг 19-банди учинчи ва тўртинчи хатбоши;

Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига 11-илова;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига 2-илованинг 36-банди саккизинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 4-5-сон, 28-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 йил, 1-сон, 5-модда