Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.2002 й. 85-сон "Дам олиш кунини 2002 йил 24 март якшанба кунидан 22 март жума кунига кўчириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.03.2002 й.
N 85
ДАМ ОЛИШ КУНИНИ 2002 ЙИЛ 24 МАРТ
ЯКШАНБА КУНИДАН 22 МАРТ ЖУМА
КУНИГА КЎЧИРИШ ТЎҒРИСИДА
Наврўз байрамини нишонлаш муносабати билан ҳамда меҳнаткашларнинг дам олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Дам олиш куни 2002 йил 24 март якшанбадан 22 март жумага кўчирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов