Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 25.04.2003 й. 484-II-сон "Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида тутиб топшириш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ
ҚАРОРИ
25.04.2003 й.
N 484-II
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН КОРЕЯ
РЕСПУБЛИКАСИ ЎРТАСИДА ТУТИБ ТОПШИРИШ
ТЎҒРИСИДАГИ ШАРТНОМАНИ РАТИФИКАЦИЯ
ҚИЛИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида тутиб топшириш тўғрисидаги Шартнома ратификация қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг Раиси Э. Халилов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2003 й., 3-4-сон.