Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 09.09.2015 й. 5-2015-сон “Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Буйруғи (АВ томонида 19.10.2015 й. 2720-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.10.2015 й.
N 2720
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ
09.09.2015 й.
N 5-2015
БУЙРУҒИ
Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар
таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот,
ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий
ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон "Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори ва 2008 йил 1 августдаги 164-сон "Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, шунингдек профессор-ўқитувчилар таркибининг шахсий иш режасини тартибга солиш ва тизимлаштириш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. Вахабов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 26 октябрь, 42-сон, 540-модда