Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 11.12.2015 й. 697-сон "Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.12.2015 й. 2748-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.12.2015 й.
N 2748
ЎЗБЕКИСТОН
СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ
ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
11.12.2015 й.
N 697
БУЙРУҒИ
Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида
иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни
сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги, "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сонли "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Бош директор А. Курбанов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 31 декабрь, 52-сон, 656-модда