Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 15.01.2016 й. 2-Б-сон "Изоляцияли электр материаллар, шу жумладан электр сопол материаллар ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.01.2016 й. 2756-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.01.2016 й.
N 2756
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ
МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
15.01.2016 й.
N 2-Б
БУЙРУҒИ
Изоляцияли электр материаллар, шу жумладан,
электр сопол материаллар ишлаб чиқариш
ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш
қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон "Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида"ги ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон "Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Изоляцияли электр материаллар, шу жумладан, электр сопол материаллар ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. Абдуҳакимов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 1 февраль, 4-сон, 40-модда