Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Маданият ва спорт ишлари вазирининг 06.04.2015 й. 9-сон “Тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Буйруғи (АВ томонидан 09.04.2015 й. 2559-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.04.2015 й.

N 2559-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ

ВАЗИРИНИНГ

06.04.2015 й.

N 9


БУЙРУҒИ



Тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия

маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт

турлари рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли "Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2014 йил 3 февралдаги 91-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2559, 2014 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 6-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари рўйхати қуйидаги бандлар билан тўлдирилсин:

"42. Анъанавий каратэ

43. Каратэ (WKF)

44. Кёкусинкай каратэ

45. Ояма киокушинкай

46. Регби".


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир в.в.б.                                                                   Б. Ахмедов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 13 апрель, 14-сон, 177-модда