Хўжалик субъекти акцияларининг 35 фоиздан ортиғини харид қилиш устидан назорат тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 31.03.1999 й. 685-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
31.03.1999 й.
N 685
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ХУЗУРИДАГИ
МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА
РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН
ТАСДИҚЛАНГАН
28.01.1999 й.
N 1
Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Хўжалик субъекти акцияларининг 35 фоиздан ортиғини
харид қилиш устидан назорат тартиби тўғрисида
ЙЎРИҚНОМА
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Йўриқнома инвестор, шахс, шахслар гуруҳи томонидан хўжалик субъекти акцияларининг 35 фоиздан ортиғи харид қилинганида монополияга қарши қонунларга риоя этилиши устидан назорат тартибини белгилаб беради ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида", "Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият юритиш механизми тўғрисида", "Табиий монополиялар тўғрисида", "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида"ги қонунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 23 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил қилиш масалалари тўғрисида"ги 188-сон қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги "Ўзбекистон Республикасининг "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 165-сон ҳамда 1997 йил 7 августдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 392-сон қарорлари бўйича киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
2. Мазкур йўриқнома қ
...