Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.10.2002 й. 375-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.10.2002 й.

N 375



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2002 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ўқитувчилар ва ўқув юртлари муаллимларининг, илмий ходимларнинг иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида" 2002 йил 7 августдаги ПФ-3112-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қуйидаги қарорларига ўзгартиришлар киритилсин:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар рўйхатида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 11-модда):


6-банднинг иккинчи устунидаги "14" рақами "18" рақамига алмаштирилсин;


7-банднинг иккинчи устунидаги "16" рақами "20" рақамига алмаштирилсин;


8-банднинг иккинчи устунидаги "640" рақами "800" рақамига алмаштирилсин;


9-банднинг иккинчи устунидаги "720" рақами "800" рақамига алмаштирилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 10, 64-модда.