Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.1996 й. 183-сон "Православ Черковининг Тошкент ва Ўрта Осиё епархиясига бериладиган солиқ имтиёзлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.05.1996 й.

N 183



ПРАВОСЛАВ ЧЕРКОВИНИНГ ТОШКЕНТ ВА

ЎРТА ОСИЁ ЕПАРХИЯСИГА БЕРИЛАДИГАН

СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳрида Православ Черковининг Тошкент ва Ўрта Осиё епархиясининг 125 йиллиги юбилейига белгиланган диний-маъмурий марказ қурилишини тезлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Православ Черковининг Тошкент ва Ўрта Осиё епархияси Тошкент шаҳрида ўзининг диний-маъмурий маркази қурилиши даврида қурилиш материаллари сотиб олиш ва қурилиш ишларига ҳақ тўлаш учун қўшилган қиймат солиғи ва солиқ солишнинг бошқа шаклларидан истисно тариқасида озод қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда кўрсатиб ўтилган солиққа оид имтиёзларни бериш тартибини кўриб чиқсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       Ў. Султонов