Юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи ставкалари (ЎзР ВМ 30.12.2002 й. 455-сон Қарорига 3-илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 30 декабрдаги
3-ИЛОВА
Юридик шахслардан олинадиган
даромад (фойда) солиғи
СТАВКАЛАРИ
N |
Тўловчилар |
Солиқ солинадиган даромадга (фойдага) нисбатан % да солиқ ставкалари |
Юридик шахслар (2-4-бандларда назарда тутилганларидан ташқари)
|
20 |
|
2 |
Аукционлар ўтказишдан, гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни, шунингдек норезидентларни жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар
|
35 |
3 |
Устав фонди 1,0 млн доллар ва ундан юқори суммага эквивалент бўлган миқдорда устав фондидаги хорижий сармоянинг ҳиссаси 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари
|
16 |
4 |
Болалар учун товарлар, аёллар гигиена буюмлари ҳамда бадиий ҳунармандчилик маҳсулотлари* ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар
|
10 |
Ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) экспортининг эркин алмаштириладиган валютадаги ҳиссаси қуйидаги миқдорларни ташкил этадиган экспортчи корхоналар учун:
|
||
сотишнинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгача |
белгиланган ставка 30% га пасайтирилади
|
|
сотишнинг умумий ҳажмида 30 фоиз ва ундан юқори |
белгиланган ставка 2 баравар пасайтирилади
|
* Ихтисослаштирилган корхоналарга қуйидагиларни ишлаб чиқарадиган корхоналар киради:
натура шаклидаги ишлаб чиқарилган товарлар умумий ҳажмида 60 фоиздан кам бўлмаган миқдорни ташкил қиладиган болалар товарлари;
ишлаб чиқариладиган товарлар ҳажмида 60 фоиздан кам бўлмаган миқдорни ташкил қиладиган аёллар гигиена буюмлари ва бадиий ҳунармандчилик маҳсулотлари.
---------------
Изоҳ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 13 ноябрдаги "Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 390-сон қарорига мувофиқ корхоналар:
истеъмол товарлари ишлаб чиқарилса, истеъмол товарлари ишлаб чиқаришдан олинган даромаддан белгиланганидан 20 фоиз камайтирилган ставка бўйича даромад (фойда) солиғи тўлайди;
болалар товарлари ишлаб чиқарилса, ундан олинган даромаддан 7 фоиз ставка бўйича даромад (фойда) солиғи тўлайди.
__________________________
"Солиқлар ва божхона хабарлари" газетаси 3-сон 2003 й.