Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат хокимияти органлари томонидан жорий этиладиган маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг энг юқори ставкалари (ЎзР ВМ 30.12.2002 й. 455-сон қарорига 18-илова)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 30 декабрдаги

455-сон қарорига

18-ИЛОВА



Қорақалпоғистон республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти

органлари томонидан жорий этиладиган

маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг

ЭНГ ЮҚОРИ СТАВКАЛАРИ

Солиқ тури

Энг юқори ставкалар

Инфратузилмани ривожлантириш солиғи

корхона ихтиёрида қоладиган соф фойданинг 8%и


Истеъмол учун жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ*:


транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси

1 литр учун 30 сўм

транспорт воситалари учун газ

1 кг учун 30 сўм

Савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим**

бир ойлик савдо учун энг кам ойлик иш ҳақининг3,5 баравари

Савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензион йиғим: **


алкоголли маҳсулотлар

бир ойлик савдо учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари


тамаки маҳсулотлари

бир ойлик савдо учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари


Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган юридик, шунингдек жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим

энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари

---------------------

*) Кўрсатиб ўтилган ставкалар ҳажми Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида ягона, қатъий белгиланган ҳисобланади.


**) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ҳокимияти органлари қарорига асосан йиғимнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда йиғим ундиришни таъминлаш билан боғлиқ давлат бошқаруви органлари харажатларини қоплашга, Тошкент шаҳрида эса шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш департаментини тутиб туришга йўналтирилади.


__________________________

"Солиқлар ва божхона хабарлари" газетаси 3-сон 2003 й.