Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Республика йўл жамғармасига ажратмалар ставкалари (ЎзР ВМ 30.12.2002 й. 455-сон қарорига 20-илова)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 30 декабрдаги

455-сон қарорига

20-ИЛОВА



Республика йўл жамғармасига ажратмалар

СТАВКАЛАРИ

1.

Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш ҳажмидан 2-5-бандларда кўрсатилмаган корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар томонидан маблағлардан ажратмалар, ҚҚС чегирилган ҳолда

1,50%

2.

Тайёрлов, воситачилик, савдо корхоналари, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари, таъминот-сотув ташкилотлари томонидан маблағлардан ажратмалар - ҚҚСни чегирган ҳолда товар оборотидан, улгуржи ва чакана дорихона муассасалари - ялпи даромаддан

1,00%

3.

Банклар (Марказий банкдан ташқари), суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув пунктлари), аукционлар, казино, видео ва аудиокассеталарни кўпайтириш, ижарага бериш, пул ютуқли ўйин автоматларидан фойдаланиш, лотерея ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, шунингдек оммавий концерт-томоша тадбирларини ўтказишдан даромад олувчи корхоналар томонидан маблағлардан ажратмалар - даромаддан

1,50%

4.

Қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан маблағлардан ажратмалар - ўз кучлари билан бажарилган ишлар ҳажмидан, ҚҚС чегирилган ҳолда

1,5%

5.

Автотранспорт корхоналари томонидан маблағлардан ажратмалар - маҳсулот (ишлар, хизматлар) реализацияси ҳажмидан,  ҚҚС чегирилган ҳолда

2,5%

6.

Мулкчилик шаклидан қатъи назар ушбу воситаларни сотиб олганлар томонидан тўланадиган сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан йиғимлар:



- сотиб олинган енгил автомобиль ҳажмидан

6%


- бошқа автотранспорт воситалари: юк машиналари, автобуслар, махсус автомобиллар нархидан

20%

7.

"Ўзавтойўл" концерни корхона ва ташкилотлари мол-мулкини сотиб олишдан тушган маблағларнинг бюджетга тушиши лозим бўлган умумий суммасидан ажратмалар

50%

8.

Қорақалпоғистон Республикасида ёнилғи-мойлаш материалларини сотиш ҳажмидан ажратмалар

7%

9.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий давлатлардан автотранспорт воситаларининг кириши учун ҳақ, бир автоташувчининг кириши учун АҚШ долларида

400 АҚШ доллари

----------

Изоҳ:

Республика йўл жамғармаси ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан Республика йўл жамғармаси маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишларини келишиб олади.


__________________________

"Солиқлар ва божхона хабарлари" газетаси 3-сон 2003 й.