Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирлигининг 21-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2010-10-сон "Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 12.03.2010 й. Қарори (АВ томонидан 25.03.2010 й. 1909-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.03.2010 й.

N 1909-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.03.2010 й.

N 21


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

12.03.2010 й.

N 2010-10


ҚАРОРИ



Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб

чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида


(2010 йил 4 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон), Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 232-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 10 февралдаги 21, 2009-10-сонли қарори (рўйхат рақами 1909, 2009 йил 24 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 98-модда) билан тасдиқланган "Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                     Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                            Б. Парпиев






Қарорга

ИЛОВА



Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб

чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Соф қўшимча фойда - қўшимча фойда қисмига тўғри келадиган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар чегириб ташланган ҳисобот давридаги қўшимча фойда суммасидир".


2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқишда соф қўшимча фойда суммаси солиқ солинадиган базага қўшилмайди".


3. 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Соф қўшимча фойда солиқ солинадиган базадир".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 12-сон, 91-модда.