Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2001 й. 219-сон "Қизилқум фосфорит конларини комплекс ўзлаштириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
16.05.2001 й.
N 219
ҚИЗИЛҚУМ ФОСФОРИТ КОНЛАРИНИ
КОМПЛЕКС ЎЗЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Марказий Қизилқум минтақасида нодир фосфорит кони босқичма-босқич, комплекс ва самарали ўзлаштирилишини таъминлаш, унинг негизида республикада фосфорли минерал ўғитлар ва экспортга йўналтирилган бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи замонавий корхоналар ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2001 йилдан бошлаб йилига 200 минг тонна ҳажмида органик минерал ўғитлар ишлаб чиқариш мақсадида таркибида 12-14% P2O5 бўлган фосфорит хом ашёни компостлашни ташкил этсинлар.
15. Вазирлар Маҳкамасининг "Фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 26 ноябрдаги 509-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.