Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2012 й. 159-сон "Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
01.06.2012 й.
N 159
ЯДРО ПОЛИГОНЛАРИДА ВА БОШҚА
РАДИАЦИЯ-ЯДРО ОБЪЕКТЛАРИДА ХИЗМАТНИ
ЎТАГАН, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА
ЯШАЙДИГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ФУҚАРОЛАРИ РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧАЛАР
ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига иловага* мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 22-сон, 253-модда