Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Марказий банк Бошқарувининг 05.09.2015 й. 24/2-сон “Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 15.09.2015 й. 1834-5-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.09.2015 й.

N 1834-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

05.09.2015 й.

N 24/2


ҚАРОРИ



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини

юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 3 майдаги 11/5-сон қарори (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 276-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                            Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини

юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган қўшимчалар


1. 51-банд, 78-банднинг биринчи хатбошиси ва 80-банд "муҳр изи" деган сўзлардан кейин "(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 57-1-банднинг тўртинчи хатбошиси "муҳр намуналарига" деган сўзлардан кейин "(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 60-банднинг биринчи хатбошиси "муҳр изини" деган сўзлардан кейин "(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 21 сентябрь, 37-сон, 492-модда