Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Тошкент шаҳар ҳокимининг 06.05.1996 й. 131-сон "Савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғимни ундириш тартиби тўғрисида" ва "Вино-ароқ маҳсулотлари билан савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғимини ундириш тартиби тўғрисида" низомларнинг янги таҳрири тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.1996 й.

N 131

"САВДО-СОТИҚ ҚИЛИШ ҲУҚУҚИ УЧУН

МАҲАЛЛИЙ ЙИҒИМНИ УНДИРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДА" ВА "ВИНО-АРОҚ МАҲСУЛОТЛАРИ

БИЛАН САВДО-СОТИҚ ҚИЛИШ ҲУҚУҚИ УЧУН

ЛИЦЕНЗИЯ ЙИҒИМИНИ УНДИРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДА" НИЗОМЛАРНИНГ ЯНГИ

ТАҲРИРИ ТЎҒРИСИДА

Тошкент шаҳар ҳокимининг 1996 йил 18 апрелдаги "Шаҳар ҳудудида аҳолига савло-сотиқ ва хизматларни ташкил қилиш ҳамда савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқига рухсат гувоҳномаси ва вино-ароқ маҳсулотлари билан савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқига лецензия бериш тизимларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги 114-сон қарори ва ҳокимятнинг бўлинмалари ўртасида савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқига рухсат гувоҳномаси ва вино-ароқ маҳсулотлари билан савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқига лицензия бериш тартибини тартибга солувчи тегишли низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни талаб қиладиган уларни бериш масалалари бўйича вазифаларни қайта тақсимланишига мувофиқ қарор қиламан:

1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 1996 йил 18 апрелдаги 114-сон қарорига мувофиқ киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда "Савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғимни ундириш тартиби тўғрисида"ги низомнинг янги таҳрири 1-иловага биноан тасдиқлансин ва амалга киритилсин.

2. Тошкент шаҳар ҳокимининг 1996 йил 18 апрелдаги 114-сон қарорига мувофиқ киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда "Вино-ароқ маҳсулотлари билан савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғимини ундириш тартиби тўғрисида"ги низомнинг янги таҳрири 2-иловага биноан тасдиқлансин ва амалга киритилсин.


3. Белгилансинки, туман ҳокимлари савдо шохобчаларини жойлаштиришнинг қонунийлиги, савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқига рухсат гувоҳномалар ва вино-ароқ маҳсулотлари билан савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқига лицензияларни бериш (узайтириш)нинг белгиланган тартиби ва муддатларига риоя этилиши юзасидан шахсан жавобгар бўладилар.

4. Тошкент шаҳар ҳокимининг 1994 йил 10 июндаги 96-сон қарори билан тасдиқланган "Савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғимни ундириш тартиби тўғрисида" ва "Вино-ароқ маҳсулотлари билан савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғимини ундириш тартиби тўғрисида" қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ушбу Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Р.М. Шоабдураҳмонов зиммасига юклансин.


Тошкент шаҳар ҳокими                                        К. Тўлаганов