Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.03.1995 й. ПФ-1084-сон "Ўзбекистон Республикасининг давлат ва ижтимоий қурилишида хотин-қизларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.03.1995 й.

N ПФ-1084



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ ВА ИЖТИМОИЙ ҚУРИЛИШИДА

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ РОЛИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиш масалаларини ҳал қилишга хотин-қизларни кенг жалб этиш, уларнинг давлат ва жамиятни бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш, оила, оналик ва болаликнинг ижтимоий муҳофаза этилганлигини кучайтириш, шунингдек вазирликлар, идоралар, худудий бошқарув органлари ва жамоат ташкилотларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари янги лавозими жорий этилсин, унинг зиммасига хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ролини янада ошириш билан боғлиқ масалаларни бошқариш юклансин. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси айни пайтда Бош вазирнииг ўринбосари этиб тайинланади.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, ҳокимларнинг ўринбосарлари лавозимларини жорий этсинлар. Белгилаб қўйилсинки, мазкур лавозимларни тегишли хотин-қизлар қўмиталарининг раислари эгаллайдилар.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги жорий этиладиган лавозимларни ва ишчи органларни таъминлаш учун зарур маблағлар ажратсин.


5. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                И. Каримов