Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирининг 27.06.2006 й. 60-сон "Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида ғазначилик ижросида бухгалтерия ҳисоби ҳақида Вақтинчалик қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.07.2006 й. 1601-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.07.2006 й.

N 1601




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

27.06.2006 й.

N 60

БУЙРУҒИ



Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида

ғазначилик ижросида бухгалтерия ҳисоби

ҳақида Вақтинчалик қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида

(2006 йил 3 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Давлат бюджети ғазна ижроси тўғрисида"ги ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги "Бозор ислоҳотлари чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-3618-сонли Фармонининг 1-илова IV бўлим 6-банди (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 23-24-сон, 166-модда) ва 2005 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" ПҚ-244-сонли қарорининг 18-бандига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 52-сон, 386-модда), ҳамда Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида ғазначилик ижроси бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини жорий этиш мақсадида БУЮРАМАН:

1. Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида ғазначилик ижросида бухгалтерия ҳисоби ҳақида вақтинчалик қоидалари иловага* асосан тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олингандан сўнг ўн кундан кейин амалга киритилсин.



Молия вазири                                                                Р. Азимов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 30-сон, 298-модда.