Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирининг 29.10.2015 й. 95-сон “Йўловчиларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртасини ўтказиш, суғурта тўловлари бўйича транспорт ташкилотлари билан ҳисоб-китоб қилиш, суғурта пулларини аниқлаш ва тўлаш тартиби ҳақидаги қоидаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Буйруғи (АВ томонидан 11.11.2015 й. 27-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.11.2015 й.

N 27-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

29.10.2015 й.

N 95


БУЙРУҒИ



Йўловчиларнинг давлат мажбурий шахсий

суғуртасини ўтказиш, суғурта тўловлари бўйича

транспорт ташкилотлари билан ҳисоб-китоб қилиш,

суғурта пулларини аниқлаш ва тўлаш тартиби ҳақидаги

қоидаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги, 2015 йил 9 июндаги ЎРҚ-388-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон "Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1993 йил 7 августда 51/27-сон билан тасдиқланган Йўловчиларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртасини ўтказиш, суғурта тўловлари бўйича транспорт ташкилотлари билан ҳисоб-китоб қилиш, суғурта пулларини аниқлаш ва тўлаш тартиби ҳақидаги қоидалар (рўйхат рақами 27, 1994 йил 1 март) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ 2015 йил 27 ноябрдан кучга киради.



Вазир                                                                                  Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 16 ноябрь, 45-сон, 581-модда