Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.2003 й. 395-сон "Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
12.09.2003 й.
N 395
КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДА
ХЎЖАЛИК МУНОСАБАТЛАРИ
МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш, шартнома мажбуриятларига риоя этилиши ва қурилишнинг пировард натижалари учун инвестиция жараёни қатнашчиларининг жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларига Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 мартдаги 97-сон, 2002 йил 8 октябрдаги 347-сон ва 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорларини пудрат қурилиш ташкилотларини, айниқса паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган ташкилотларни хусусийлаштириш дастурларини бажариш юзасидан ишларнинг қониқарсиз эканлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ҳукуматнинг юқорида қайд этилган қарорларида кўрсатиб ўтилган пудрат қурилиш ташкилотларини 2003-2004 йилларда хусусийлаштиришни тўлиқ тугалласинлар, улар негизида асосан хусусий ва қўшма корхоналар ташкил этсинлар.
Паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган пудрат қурилиш ташкилотларини хусусийлаштиришда тегишли инвестиция мажбуриятлари мавжуд бўлган тақдирда объектларни қонун ҳужжатларига мувофиқ текин бериш кенг қўлланилсин.
Пудрат қурилиш ташкилотларини хусусийлаштириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг натижалари тўғрисида йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.
2. 2003-2004 йилларда тўлиқ хусусийлаштириладиган лойиҳалаштириш ва қидирув ташкилотлари рўйхати 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1-иловада кўрсатилган лойиҳа-қидирув ташкилотлари тўлиқ хусусийлаштирилишини ҳамда лойиҳа ишлари бозорида рақобат муҳити яратилишини таъминласинлар.
3. Қуйидагилар:
Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга доир Намунавий пудрат шартномаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, объектлар қурилишини марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга ошираётган вазирликлар ва идоралар 2004 йил 1 июлгача капитал қурилиш бўйича бюджет буюртмачиларининг фаолият кўрсатиб турган ҳудудий хизматларини (бошқармалар, бўлимлар, дирекцияларни) тугатсин ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида марказлаштирилган манбалар ҳисобига маблағ билан таъминланаётган объектлар қурилиши учун ягона буюртмачи хизматларини ташкил этсинлар.
Объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда ягона буюртмачи ҳудудий хизматининг намунавий тузилмаси ва Ягона буюртмачи хизмати тўғрисидаги намунавий низом 5 ва 6-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2004 йил 1 январдан бошлаб ягона буюртмачи хизматларининг штат жадваллари ва таъминотига харажатлар сметаси белгиланган тартибда мажбурий рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси 2003 йил 1 декабргача бўлган муддатда лойиҳа-қидирув ишлари қийматини шартномавий жорий нархларда белгилашнинг янгиланган тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда объектлар қурилишининг умумий қийматидан лойиҳа-қидирув ишлари қийматининг чекланган даражаларини белгиласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси белгиланган тартибда:
пудрат қурилиш ташкилотларининг давлат бюджетига, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига тўловлар бўйича қарзлари (шу жумладан илгари кечиктирилган қарзлари)нинг 2003 йил 1 сентябрдаги ҳолатига кўра тўловларни икки йил муддатга кечиктирган ҳолда, улар бўйича бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга жорий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинги икки йил мобайнида ушбу қарзларни ҳар ойлик тенг улушлар билан босқичма-босқич қайтариш йўли билан таркибини ўзгартиришни расмийлаштирсинлар;
пудрат қурилиш ташкилотларининг давлат бюджетига, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига муддати ўтказиб юборилган тўловлари бўйича пеня ва жарималарни 2003 йил 1 сентябрдаги ҳолатига кўра ҳисобдан чиқарсинлар.
Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган чора-тадбирлар натижасида бўшайдиган маблағлар пудрат қурилиш ташкилотларининг айланма маблағларини тўлдиришга йўналтирилади.
7. 2006 йил 1 январгача бўлган даврда пудрат қурилиш ташкилотларининг улар томонидан қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналар сотиб олишга йўналтириладиган маблағлари даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқишда солиқ солинадиган базадан чиқарилиши белгилаб қўйилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда пудрат қурилиш ташкилотларига солиқ солиш бўйича кўрсатиб ўтилган имтиёзни қўллаш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда 2004 йилдан бошлаб пудрат қурилиш ташкилотларининг маҳаллий бошқарув органлари балансига берилган ижтимоий соҳа муассасалари таъминоти харажатларини маблағ билан таъминлаш учун уларга маблағларни назарда тутсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
2003 йил 12 сентябрдаги
395-сон қарорига
1-ИЛОВА
2003-2004 йилларда тўлиқ хусусийлаштириладиган
лойиҳа-қидирув ташкилотларининг
РЎЙХАТИ
N |
N |
Лойиҳа-қидирув ташкилотларининг номи |
Жойлашган жойи |
Давлат активлари, шу жумладан сотишга тавсия қилинаётган давлат улуши (%) |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
Олмалиқ кон-металлургия комбинати
|
||||
1 |
1 |
"Ўзрангметлойиҳа АЖ |
Тошкент шаҳри |
25 |
"Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концерни
|
||||
2 |
1 |
СредазНИПИпромтехнология |
Тошкент шаҳри |
100 |
"Ўзкимёсаноат" компанияси
|
||||
3 |
1 |
"ТКБ АТ Химатек" АЖ |
Чирчиқ шаҳри |
10 |
4 |
2 |
"ЎзНИИхимпроект" АЖ |
Тошкент шаҳри |
98 |
"Махсусқотишма" республика ташкилоти
|
||||
5 |
1 |
"Ранглиметэлектрлойиҳа" МЧЖ |
Тошкент шаҳри |
100 |
"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
|
"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси
|
||||
7 |
1 |
"ЎзЛИТИнефтгаз" |
Тошкент шаҳри |
79 |
10 |
4 |
"Урганчтрансгаз" шўъба корхонасининг лойиҳалаштириш бюроси |
Урганч шаҳри |
100 |
11 |
5 |
"ИГИРНИГМ" АЖ |
Тошкент шаҳри |
90,4 |
"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси
|
13 |
2 |
"Қишлоқэнерголойиҳа" АЖ |
Тошкент шаҳри |
90 |
15 |
4 |
"Средазэнергосетьпроект" АЖ |
Тошкент шаҳри |
25 |
"Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси
|
||||
16 |
1 |
"Ўзмевасабзавотузумсаноатлойиҳа АЖ |
Тошкент шаҳри |
25 |
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
|
18 |
2 |
"Ўздавсувлойиҳа" институти |
Тошкент шаҳри |
100 |
19 |
3 |
"Ўзгипромелиоводхоз" институти |
Тошкент шаҳри |
100 |
20 |
4 |
"Ўзгипроводпром" институти |
Тошкент шаҳри |
100 |
"Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси
|
||||
21 |
1 |
"Донлойиҳа" АЖ |
Тошкент шаҳри |
100 |
Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
|
||||
22 |
1 |
"Алоқаинвест" АЖ |
Тошкент шаҳри |
30 |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
||||
23 |
1 |
"Ўздавтиблойиҳа" институти |
Тошкент шаҳри |
100 |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
||||
24 |
1 |
"Ўзўқувлойиҳа" институти |
Тошкент шаҳри |
100 |
Маданият ишлари вазирлиги
|
||||
25 |
1 |
"Таъмиршунослик" АЖ |
Тошкент шаҳри |
25 |
26 |
2 |
"Ўзбекмузейшунослик" ИИЧМ |
Тошкент шаҳри |
100 |
Халқ таълими вазирлиги
|
||||
27 |
1 |
"Ўздавлаттаълимлойиҳақурилиш" институти |
Тошкент шаҳри |
100 |
Матбуот ва ахборот агентлиги
|
||||
28 |
1 |
"Ўздавматбуот" институти |
Тошкент шаҳри |
100 |
"Давархитектқурилиш" қўмитаси
|
||||
29 |
1 |
"ЎзЛИТТИ" АЖ |
Тошкент шаҳри |
25 |
30 |
2 |
"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" АЖ |
Тошкент шаҳри |
25 |
32 |
4 |
"Ўзпўлатқурилмалойиҳа" АЖ |
Тошкент шаҳри |
25 |
33 |
5 |
"Ўзоғирсаноатлойиҳа" АЖ |
Тошкент шаҳри |
25 |
34 |
6 |
"ЗПЛИТИ" АЖ |
Тошкент шаҳри |
90 |
7 |
"Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ
|
Тошкент шаҳри |
25 |
|
36 |
8 |
Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг лойиҳалаш бўлими |
Тошкент шаҳри |
100 |
"Ўзкоммунхизмат" агентлиги
|
||||
37 |
1 |
"Ўзбеккоммунлойиҳа" институти |
Тошкент шаҳри |
100 |
38 |
2 |
"Ўзгазлойиҳа" лойиҳалаштириш институти, шу жумладан филиаллар: |
Тошкент шаҳри |
100 |
39 |
3 |
"Ўзгазлойиҳа" институтининг Қорақалпоғистон республика филиали |
Нукус шаҳри |
100 |
40 |
4 |
"Ўзгазлойиҳа" институтининг Андижон вилоят ишлаб чиқариш бўлими |
Андижон шаҳри |
100 |
41 |
5 |
"Ўзгазлойиҳа" институтининг Бухоро вилоят ишлаб чиқариш бўлими |
Бухоро шаҳри |
100 |
42 |
6 |
"Ўзгазлойиҳа" институтининг Қашқадарё вилоят ишлаб чиқариш бўлими |
Қарши шаҳри |
100 |
43 |
7 |
"Ўзгазлойиҳа" институтининг Навоий вилоят ишлаб чиқариш бўлими |
Навоий шаҳри |
100 |
44 |
8 |
"Ўзгазлойиҳа" институтининг Наманган вилоят ишлаб чиқариш бўлими |
Наманган шаҳри |
100 |
45 |
9 |
"Ўзгазлойиҳа" институтининг Самарқанд вилоят ишлаб-чиқариш бўлими |
Самарқанд шаҳри |
100 |
46 |
10 |
"Ўзгазлойиҳа" институтининг Сирдарё вилоят ишлаб чиқариш бўлими |
Гулистон шаҳри |
100 |
47 |
11 |
"Ўзгазлойиҳа" институтининг Сурхондарё вилоят комплекс лойиҳалаштириш бўлими |
Термиз шаҳри |
100 |
48 |
12 |
"Ўзгазлойиҳа" институтининг Фарғона вилоят ишлаб-чиқариш бўлими |
Қўқон шаҳри |
100 |
49 |
13 |
"Ўзгазлойиҳа" институтининг Хива вилоят ишлаб-чиқариш бўлими |
Урганч шаҳри |
100 |
50 |
14 |
"Таъмирлойиҳа" лойиҳалаштириш институтининг зонал филиали, шу жумладан филиаллар: |
Тошкент шаҳри |
100 |
51 |
15 |
"Таъмирлойиҳа" институтининг Андижон филиали |
Андижон шаҳри |
100 |
52 |
16 |
"Таъмирлойиҳа" институтининг Жиззах филиали |
Жиззах шаҳри |
100 |
53 |
17 |
"Таъмирлойиҳа" институтининг Қашқадарё филиали |
Қарши шаҳри |
100 |
54 |
18 |
"Таъмирлойиҳа" институтининг Қарши комплекс лойиҳалаштириш бўлими |
Қарши шаҳри |
100 |
55 |
19 |
"Таъмирлойиҳа" институтининг лойиҳалаштириш бюроси |
Наманган шаҳри |
100 |
57 |
21 |
"Таъмирлойиҳа" институтининг комплекс лойиҳалаштириш бўлими |
Самарқанд шаҳри |
100 |
58 |
22 |
"Таъмирлойиҳа" институтининг зонал филиали |
Урганч шаҳри |
100 |
"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси
|
||||
59 |
1 |
"Тоштемирйўллойиҳа" АЖ |
Тошкент шаҳри |
25 |
"Ўзбектрансқурилиш" давлат уюшмаси
|
||||
60 |
1 |
"Боштранслойиҳа" МЧЖ |
Тошкент шаҳри |
100 |
"Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси
|
||||
61 |
1 |
"ТошқурилишматериаллариЛИТИ" АЖ |
Тошкент шаҳри |
25 |
"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси
|
||||
62 |
1 |
"Йўл-лойиҳа" давлат бюроси |
Тошкент шаҳри |
100 |
63 |
2 |
"Аква сервис" унитар корхонаси |
Тошкент шаҳри |
100 |
64 |
3 |
"Сифатлитаълим" Ўқув-лойиҳа институтининг шўъба корхонаси |
Тошкент шаҳри |
100 |
65 |
4 |
"Ўзйўллойиҳа" институти |
Тошкент шаҳри |
100 |
66 |
5 |
"Ўзавтойўл" компаниясининг лойиҳалаштириш экспедицияси |
Қарши шаҳри |
100 |
67 |
6 |
"Қашқадарёйўллойиҳа" экспедициясининг лойиҳалаштириш гуруҳи |
Қарши шаҳри |
100 |
68 |
7 |
"Сирдарёйўллойиҳа" институти |
Гулистон шаҳри |
100 |
69 |
8 |
Йўлларни лойиҳалаштириш экспедицияси, Гулистон шаҳри |
Гулистон шаҳри |
100 |
70 |
9 |
"Наманганйўллойиҳа" институти |
Наманган шаҳри |
100 |
72 |
11 |
"Андижонйўллойиҳа" институти |
Андижон шаҳри |
100 |
"Маиший хизмат маркази" ОАЖ |
||||
73 |
1 |
"Техмаишийлойиҳа" ОАЖ |
Тошкент шаҳри |
100 |
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
|
||||
74 |
1 |
"Тошуйжойлойиҳа" АЖ |
Тошкент шаҳри |
100 |
75 |
2 |
"Тошгипрогор" АЖ |
Тошкент шаҳри |
18 |
76 |
3 |
"Тошкентбошпланлити" давлат унитар корхонаси |
Тошкент шаҳри |
100 |
Бошқалар
|
||||
78 |
1 |
"Қорақалпоқархдизайнлойиҳа" АЖ |
Нукус шаҳри |
100 |
79 |
2 |
"Андижонфуқаролойиҳа" АЖ |
Андижон шаҳри |
25 |
80 |
3 |
"Бухоровилоятлойиҳа" АЖ |
Бухоро шаҳри |
50 |
81 |
4 |
"ЎзгипроводстройҚаршилойиҳа" АЖ |
Қарши шаҳри |
25 |
88 |
11 |
"Темирйўлиншооттаъмир" ОАЖ лойиҳалаштириш гуруҳи |
Фарғона шаҳри |
100 |
89 |
12 |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Якка тартибда уй-жой қурилишини лойиҳалаштириш идораси |
Нукус шаҳри |
100 |
91 |
14 |
Бухоро вилояти Якка тартибда уй-жой қурилишини лойиҳалаштириш гуруҳи |
Бухоро шаҳри |
100 |
92 |
15 |
Жиззах вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг лойиҳалаштириш бюроси |
Жиззах шаҳри |
100 |
94 |
17 |
Тошкент вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги лойиҳалаштириш гуруҳи |
Тошкент шаҳри |
100 |
95 |
18 |
Паркент тумани "Меъмор" фирмаси |
Паркент шаҳри |
100 |
97 |
20 |
"Фарғонафуқаролойиҳа" институти |
Фарғона шаҳри |
100 |
98 |
21 |
"Гипрограждансельстрой" институти |
Термиз шаҳри |
100 |
99 |
22 |
Архитектура ва қурилиш бошқармаси ҳузуридаги лойиҳалаштириш гуруҳи |
Термиз шаҳри |
100 |
100 |
23 |
Сирдарё вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш-лойиҳалаштириш бошқармаси |
Гулистон шаҳри |
100 |
101 |
24 |
Самарқанд вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги "Хиц-ГУАС" маркази |
Самарқанд шаҳри |
100 |
102 |
25 |
Наманган вилояти Якка тартибда уй-жой қурилиши бошқармаси ҳузуридаги кичик корхона |
Наманган шаҳри |
100 |
103 |
26 |
Косонсой тумани архитектура бўлимининг лойиҳалаштириш гуруҳи |
Наманган шаҳри |
100 |
104 |
27 |
"Самтиблойиҳа" лойиҳалаштириш устахонаси |
Самарқанд шаҳри |
100 |
105 |
28 |
Самарқанд вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги лойиҳалаштириш бюроси |
Самарқанд шаҳри |
100 |
106 |
29 |
"Ўзқишлоққурилишлойиҳа" |
Самарқанд шаҳри |
100 |
107 |
30 |
Архитектура ва қурилиш бошқармаси ҳузуридаги лойиҳалаштириш гуруҳи |
Самарқанд шаҳри |
100 |
108 |
31 |
Архитектура ва қурилиш бошқармаси ҳузуридаги лойиҳалаштириш гуруҳи |
Қарши шаҳри |
100 |
109 |
32 |
"Вилхўжлойиҳа" институти |
Қарши шаҳри |
100 |
111 |
34 |
"Ўздавқишлоқлойиҳа" институтининг Қарши филиали |
Қарши шаҳри |
100 |
112 |
35 |
Китоб тумани архитектура ва қурилиш бошқармасининг архитектура-режалаштириш бюроси |
Китоб шаҳри |
100 |
113 |
36 |
Архитектура ва қурилиш бошқармасининг лойиҳалаштириш бюроси |
Навоий шаҳри |
100 |
114 |
37 |
Навоий вилояти Архитектура ва қурилиш бошқармасининг лойиҳалаштириш бюроси |
Навоий шаҳри |
100 |
115 |
38 |
"Наманганинвестлойиҳа" институти |
Наманган шаҳри |
100 |
116 |
39 |
"Наманганархитектқурилиш" институти |
Наманган шаҳри |
100 |
117 |
40 |
"Фарғонаагролойиҳа" |
Фарғона шаҳри |
100 |
118 |
41 |
"Меъморқурилишлойиҳа" |
Самарқанд шаҳри |
100 |
2003 йил 12 сентябрдаги
395-сон қарорига
5-ИЛОВА
Объектларни марказлаштирилган
манбалар ҳисобига қуришда ягона
буюртмачи ҳудудий хизматининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
|
Директор |
|
|||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||
|
|
|
|||||||||
|
Бош муҳандис |
Директорнинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари |
|
||||||||
|
|
Бухгалтерия 3 киши |
|||||||||
|
|
|
|||||||||
|
Бирламчи рухсат берувчи, лойиҳа ва танлов ҳужжатларини тайёрлаш бўлими 4 киши |
|
|
||||||||
|
Маркетинг, қурилиш дастурини тайёрлаш ва танлов савдоларини ташкил этиш бўлими 5 киши |
|
Юридик маслаҳатчи |
||||||||
|
|
||||||||||
|
|
|
|||||||||
|
|
|
|||||||||
|
|
|
|||||||||
|
|
|
|
||||||||
|
Лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник кузатиш бўлими 6 - 21 киши* |
Молиялаштириш ва хўжалик-шартнома муносабатлари бўлими 5 киши |
|
Кадрлар ва махсус ишлар бўйича мутахассис |
|||||||
|
|
||||||||||
|
|
||||||||||
|
|
|
|||||||||
Умумий бўлим 6 киши |
|||||||||||
|
|||||||||||
|
|
|
|
||||||||
|
Аҳоли пунктлари ва қишлоқлараро ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатлари тайёрланишини мувофиқлаштириш бўлими 2 киши |
|
|
||||||||
|
|
|
|||||||||
|
|
|
|
||||||||
|
Ходимларнинг умумий чекланган сони 40 - 55 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари 35 - 50 киши. *) Бўлим ходимлари сони ҳар йили капитал қўйилмалар ҳажмига қараб Молия вазирлиги билан келишган ҳолда аниқлаштирилади. |
2003 йил 12 сентябрдаги
395-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарори 4-бандининг тўртинчи ва бешинчи хат боши.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1999 йил 13 сентябрдаги 420-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 52-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилаётган объектларни ўз вақтида маблағ билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 27 мартдаги 152-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 19-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига илованинг 25-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда).
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 17-сон, 146-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 9, 83-модда.