Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 1-сон, Молия вазирлигининг 11-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/15-12-сон "Экспорт-импорт юкларини расмийлаштиришда божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 28.01.2013 й. Қарори (АВ томонидан 06.02.2013 й. 428-6-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
06.02.2013 й.
N 428-6
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ 28.01.2013 й. N 1 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 28.01.2013 й. N 11 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ 28.01.2013 й. N 01-02/15-12 |
ҚАРОРИ
Экспорт-импорт юкларини расмийлаштиришда
божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар
рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 370-сон "Товарларни электрон шаклда божхона расмийлаштируви процедураси тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 9-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 1998 йил 1 апрелда, Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 2 апрелда 20-сон билан ва Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 3 апрелда 02/19-2-сон билан тасдиқланган Экспорт-импорт юкларини расмийлаштиришда божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига (рўйхат рақами 428, 1998 йил 8 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1998 й., 4-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири
|
Э. Ганиев |
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Давлат божхона қўмитаси раиси |
З. Дусанов |
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 11 февраль, 6-сон, 78-модда