Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 38/ққ-сон, Меҳнат вазирлигининг 6/ққ-сон, Халқ таълими вазирлигининг 4-мҳ-сон "Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларини "Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 15.04.2016 й. Қарори (АВ томонидан 18.04.2016 й. 2779-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.04.2016 й.

N 2779

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-

ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ

15.04.2016 й.

N 38/ққ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.04.2016 й.

N 6/ққ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.04.2016 й.

N 4-мҳ


ҚАРОРИ



Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган,

тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус

ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларини

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан танлаб

олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сон "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларини "Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими маркази директори

У. Салимов

Меҳнат вазири

А. Абдуҳакимов

Халқ таълими вазири

У. Иноятов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 25 апрель, 16-сон, 170-модда