Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.05.2016 й. 132-сон "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
02.05.2016 й.
N 132
УМУМИЙ ЎРТА ВА ЎРТА МАХСУС,
КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИДА
СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ
ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
"Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 29 августдаги 251-сон қарори ижросини таъминлаш, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхона ва буфетларида (кейинги ўринларда ошхоналар деб аталади) ўқувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этишни янада такомиллаштириш, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мос шароитлар яратиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар сифатини назорат қилишни кучайтириш, ошхоналарни ижарага олувчи тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
2016-2020 йилларда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ;
2017-2020 йилларда овқатланиш тизими мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларида ошхоналарни ташкил этиш ва жиҳозлаш кўрсаткичлари 2а-иловага мувофиқ;
2017-2020 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларида ишламаётган ошхоналарнинг фаолиятини ташкил этиш ва уларни қайта жиҳозлаш кўрсаткичлари 2б-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда мазкур қарорнинг 2а ва 2б-иловалардаги кўрсаткичларга мувофиқ 2017-2020 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларида ошхоналарнинг фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳудудий манзилли дастурларини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари томонидан умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхоналарида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар, шунингдек уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхоналар ходимларининг санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига риоя этишини аниқлаш юзасидан Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши ҳамда унинг ҳудудий комиссиялари билан келишувларсиз ҳар чоракда бир марта назорат ишларини олиб бориш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхоналарида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар, шунингдек уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхоналар ходимларининг санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлари бажарилишига риоя этишини назорат қилиш тартибини белгилаш тўғрисида Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгашига таклиф киритсин.
5. Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхоналарини ижарага бериш бўйича танлов комиссиясига қишлоқ жойлардаги таълим муассасалари жойлашган ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатидан келиб чиқиб, уларнинг ошхоналарини Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда ижарага беришда "ноль" ставкасини белгилаш ваколати берилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларида умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом, рационал ва хавфсиз овқатланишнинг ташкил этилишини такомиллаштириш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини кенг ёритсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.И. Икрамов ва Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2016 йил 2 майдаги
132-сон қарорига
2-ИЛОВА
2016-2020 йилларда умумий ўрта ва ўрта
махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом
овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш,
ошхоналарни ташкил этиш ва уларни жиҳозлаш
ишларини амалга ошириш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Т/р |
Тадбирлар |
Бажариш муддатлари |
Масъул бажарувчилар |
I. УМУМИЙ ЎРТА ВА ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ ОШХОНА ВА БУФЕТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
|
|||
1. |
Овқатланиш тизими мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларида ошхона ва буфетларни ташкил этиш, жиҳозлаш ва қайта жиҳозлаш бўйича белгиланган кўрсаткичларга мувофиқ равишда молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда манзилли дастурларни тасдиқлаш. |
2016 йил 1 июлгача |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги |
2. |
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхона ва буфетлари учун намунавий таомномаларни (ҳар бир таомнинг тайёрлаш технологиясини кўрсатиб ўтган ҳолда) тасдиқлаш. |
2016 йил август |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази |
3. |
Замонавий тажрибалар асосида умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ошпазларини малака ошириш курсларига жалб этиш чораларини кўриш. |
2016 йил III чорагидан бошлаб доимий |
Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ижарачи корхоналар билан ҳамкорликда |
II. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ИШЛАРИ
|
|||
4. |
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, бунда: ўқувчилар учун фойдали таомларни тайёрлаш усулларига, уларни истеъмол қилишнинг ижобий таъсирига; овқатланиш режимига ва уларга амал қилинишига; таркибида зарарли моддалар мавжуд бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари масалаларига алоҳида эътибор қаратиш. |
Жадвал асосида |
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
5. |
Умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синф ўқувчилари ўртасида "Тўғри овқатланиш дарслари" таълим дастурини жорий этиш ва унда қуйидагиларни назарда тутиш: ўқувчиларда саломатликнинг қадри ва уни мустаҳкамлаш зарурлиги тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш; ўқувчиларни соғлом ҳаёт тарзи ва тўғри овқатланиш қоидалари билан таништириш; ўқувчиларнинг ўз соғлиғига ғамхўрлик қилиши билан боғлиқ хулқ-атвор шаклларини ўзлаштиришлари, уларни тўғри овқатланишга доир миллий-маданий анъаналар билан таништириш асосий мавзу сифатида киритилишини таъминлаш. |
2016 йил III чорак |
Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
6. |
Ўқувчилар, педагог ходимлар, ота-оналар томонидан соғлом овқатланиш қоидаларига амал қилиниши юзасидан билим ва кўникмаларни янада ривожлантириш бўйича давра суҳбатлари ўтказиб бориш. |
Доимий |
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
7. |
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш масаласини "Саломатлик сабоқлари", "Соғлом авлод асослари", "Соғлом оила асослари" дарслари орқали ўқувчилар онгига етказиш чораларини кўриш. |
Жадвал асосида |
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
8. |
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий семинарлар ўтказиш. |
2016-2020 йиллар давомида, ҳар йили сентябрь - декабрда |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази |
2016 йил 2 майдаги
132-сон қарорига
2а-ИЛОВА
2017-2020 йилларда овқатланиш тизими мавжуд
бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларида
ошхоналарни ташкил этиш ва жиҳозлаш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
дона
Т/р |
Ҳудудлар |
2017-2020 йилларда ошхоналар ташкил этиладиган мактаблар сони |
Ташкил этиладиган ошхоналарни жиҳозлаш кўрсаткичлари, шу жумладан: |
|||||
ўтириш ўринлари (тўплам) |
муз- латгич |
сув қай- натгич |
электр плита |
идиш ювиш ванна- лари |
ишлаб чиқариш столи |
|||
Республика бўйича |
2630 |
13150 |
2630 |
2630 |
2630 |
2630 |
2630 |
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
254 |
1270 |
254 |
254 |
254 |
254 |
254 |
2. |
Андижон |
59 |
295 |
59 |
59 |
59 |
59 |
59 |
3. |
Бухоро |
83 |
415 |
83 |
83 |
83 |
83 |
83 |
4. |
Жиззах |
212 |
1060 |
212 |
212 |
212 |
212 |
212 |
5. |
Қашқадарё |
445 |
2225 |
445 |
445 |
445 |
445 |
445 |
6. |
Навоий |
127 |
635 |
127 |
127 |
127 |
127 |
127 |
7. |
Наманган |
130 |
650 |
130 |
130 |
130 |
130 |
130 |
8. |
Самарқанд |
590 |
2950 |
590 |
590 |
590 |
590 |
590 |
9. |
Сирдарё |
42 |
210 |
42 |
42 |
42 |
42 |
42 |
10. |
Сурхондарё |
210 |
1050 |
210 |
210 |
210 |
210 |
210 |
11. |
Тошкент в. |
245 |
1225 |
245 |
245 |
245 |
245 |
245 |
12. |
Фарғона |
209 |
1045 |
209 |
209 |
209 |
209 |
209 |
13. |
Хоразм |
24 |
120 |
24 |
24 |
24 |
24 |
24 |
2016 йил 2 майдаги
132-сон қарорига
2б-ИЛОВА
2017-2020 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларида
ишламаётган ошхоналарнинг фаолиятини ташкил
этиш ва уларни қайта жиҳозлаш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
дона
Т/р |
Вилоятлар |
2017-2020 йилларда ошхоналар ташкил этилиши белгиланган мактаблар сони |
Ташкил этиладиган ошхоналарни қайта жиҳозлаш кўрсаткичлари, шу жумладан: |
||||||
ўтириш ўринлари (тўплам) |
муз- латгич |
муз- латгич витрина |
сув қай- натгич |
электр плита |
идиш ювиш ванна- лари |
ишлаб чиқариш столлари |
|||
Республика бўйича |
2061 |
4868 |
806 |
1030 |
823 |
1091 |
801 |
1059 |
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
158 |
371 |
53 |
78 |
65 |
83 |
56 |
85 |
2. |
Андижон |
117 |
309 |
42 |
64 |
51 |
68 |
44 |
101 |
3. |
Бухоро |
121 |
271 |
40 |
55 |
48 |
60 |
44 |
61 |
4. |
Жиззах |
122 |
252 |
38 |
50 |
46 |
55 |
45 |
34 |
5. |
Қашқадарё |
253 |
585 |
87 |
131 |
90 |
131 |
88 |
141 |
6. |
Навоий |
80 |
177 |
21 |
41 |
31 |
38 |
30 |
27 |
7. |
Наманган |
154 |
339 |
64 |
77 |
66 |
81 |
62 |
16 |
8. |
Самарқанд |
274 |
605 |
153 |
143 |
109 |
151 |
153 |
120 |
9. |
Сирдарё |
67 |
139 |
36 |
31 |
28 |
30 |
27 |
16 |
10. |
Сурхондарё |
193 |
487 |
76 |
103 |
80 |
101 |
71 |
107 |
11. |
Тошкент в. |
197 |
495 |
83 |
96 |
79 |
108 |
73 |
129 |
12. |
Фарғона |
206 |
534 |
64 |
100 |
74 |
106 |
60 |
124 |
13. |
Хоразм |
119 |
304 |
49 |
61 |
56 |
79 |
48 |
98 |
2016 йил 2 майдаги
132-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини
йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим муассасаларида соғлом овқатланиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 20 августдаги 184-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 293-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" (Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 1 мартдаги 52-сон қарори) 2011 йил 20 июндаги 184-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 25-сон, 261-модда)га илованинг 4-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим муассасаларида соғлом овқатланиш шарт-шароитларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 20 августдаги 184-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида" 2013 йил 6 ноябрдаги 297-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 45-сон, 591-модда).
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 10 май, 18-сон, 193-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2016 йил, 4-сон, 32-модда