Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР 05.05.1994 й. 1050-XII-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎзР 05.05.1994 й. 1050-XII-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонунидан олдинги таҳрири



11-модда 16) бандининг олдинги таҳрири


16) сайловни ўтказиш ва уни ташкил этиш билан боғлиқ ҳужжатлар архивларга ўтказилишини таъминлайди;




ЎзР 29.08.2017 й. ЎРҚ-439-сон Қонунидан олдинги таҳрири



7-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 99-моддасига мувофиқ туманга бўйсунадиган шаҳарларда, шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманларда халқ депутатлари Кенгашлари ва тегишли Кенгашларга сайлов ўтказувчи сайлов округлари тузилмайди, депутатлар сайланмайди.




ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонунидан олдинги таҳрири



49-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш, сайловолди ташвиқоти олиб бориш ҳуқуқларини амалга оширишларига зўравонлик, алдаш, таҳдид қилиш ёки бошқа йўл билан тўсқинлик қилувчи шахслар, шунингдек сохта сайлов ҳужжатлари тузган, овозларни атайин нотўғри санаб чи??ан, яширин овоз бериш тартибини бузган ёки ушбу Қонун бошқача тарзда бузилишига йўл қўйган сайлов комиссияларининг аъзолари, бошқа мансабдор шахслар, сиёсий партияларнинг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар. Депутатликка номзод тўғрисида сохта маълумотлар эълон қилган ёки уларни ўзгача тарзда тарқатган шахслар ҳам жавобгарликка тортиладилар. (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 20.01.2014 й. ЎРҚ-365-сон Қонунидан олдинги таҳрири



22-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сиёсий партиялар фақат ўз партияси аъзоларини ёки партиясизларни депутатликка номзод этиб кўрсатишга ваколатлидир, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари эса шахсларни у ёки бу партияга мансублигидан қатъи назар, депутатликка номзод этиб кўрсатишга ҳақлидир. Депутатликка номзодлар кўрсатилганлиги тўғрисида баённома тузилади.




ЎзР 19.12.2012 й. ЎРҚ-340-сон Қонунидан олдинги таҳрири



25-модданинг олдинги таҳрири


25-модда. Сайловолди ташвиқоти


Сайловолди ташвиқоти депутатликка номзодлар тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан бошланади.

Депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқ берилади. Оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш тартиби тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан сиёсий партиялар билан келишилган ҳолда белгиланади. Сайловчиларнинг йиғилишлари сиёсий партиялар томонидан мустақил равишда ўтказилади. Сайловчиларнинг йиғилишлари ўтказиладиган жой ва вақт, қоида тариқасида, участка сайлов комиссиялари билан келишиб олинади. Маҳаллий ҳокимият органлари ва жамоат бирлашмалари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари депутатликка номзодларга йиғилишлар ўтказиш учун жиҳозланган хоналар ажратишлари, уларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни ташкил этишда, зарур маълумот ва ахборот материалларини олишда ёрдам кўрсатишлари шарт. (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан йиғилишлари ва учрашувлари иш вақтидан бошқа пайтда ўтказилади. Йиғилишлар ва учрашувлар ўтказиладиган вақт ва жой сайловчиларга барвақт хабар қилинади.


ЎзР 29.08.2003 й. 520-II-сон Қонунига мувофиқ 25-модданинг тўртинчи қисми чиқариб ташланган


Давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари депутатликка номзодларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни ташкил этишда, зарур маълумот ва ахборот материаллари олишда ёрдам кўрсатишлари шарт.


Сиёсий партияларга ўзининг келгуси фаолият дастури билан чиқиш ҳуқуқи берилади. (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Ташвиқотнинг сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматлари бундан мустасно), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб борилиши тақиқланади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонунига мувофиқ олтинчи қисм еттинчи қисм деб ҳисоблансин


Сайлов куни ташвиқот юритишга йўл қўйилмайди.



38-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сайлов куни ўз турар жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи ўз турар жойидаги участка сайлов комиссиясидан сайлов варақасини талаб қилиб олиб, бир қарорга келгач, тўлдирилган сайлов варақасини конвертга солиб, уни ёпиқ ҳолда участка комиссиясида қолдириши мумкин. Сайловчи сайлов варақасини олганлиги ҳақида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Сайлов варақасининг шакли, сайлов варақаларини тайёрлаш тартиби, уларни сайлов участкаларига етказиб бериш муддатлари тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан белгиланади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонунидан олдинги таҳрири



6-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан биттадан кузатувчи, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар. Уларнинг ваколатлари тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак. (ЎзР 29.08.2003 й. 520-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



11-модда 5) бандининг олдинги таҳрири


5) депутатликка номзодлар кўрсатган сайлов партиялардан ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, ташаббускор сайловчилар гуруҳларидан тегишли ҳужжатларни қабул қилиб олади; (ЎзР 29.08.2003 й. 520-II-сон Қонуни таҳриридаги банд)



18-модда матнининг олдинги таҳрири


Депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партияларнинг органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, депутатликка номзодлар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов комиссияларининг қарорлари устидан юқори сайлов комиссиясига ёки судга қарор қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида шикоят билан мурожаат этишлари мумкин. Шикоят келиб тушганидан кейин уч кун ичида, агар сайловга олти кундан кам вақт қолган бўлса, дарҳол кўриб чиқилиши лозим. (ЎзР 29.08.2003 й. 520-II-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)



20-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Халқ депутатлари вилоят Кенгашлари депутатлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар, бевосита фуқаролар эгадирлар. (ЎзР 29.08.2003 й. 520-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



20-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек бевосита фуқаролар эгадирлар. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



20-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида олти ой олдин қонунда белгиланган тартибда рўйхатга олинган тақдирдагина депутатликка номзодлар кўрсатиши мумкин. (ЎзР 29.08.2003 й. 520-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



21-модда биринчи қисми учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида олти ой олдин рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотнома. (ЎзР 29.08.2003 й. 520-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



22-2-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган номувофиқликлар ва ушбу Қонун талабларидан четга чиқиш ҳоллари тўғрисида тегишли сиёсий партияларнинг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг раҳбарларига ва сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг ваколатли вакилларига белгиланган тартибда маълум қилади. (ЎзР 29.08.2003 й. 520-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



23-модда биринчи қисми иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- содир этилган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар; (ЎзР 29.08.2003 й. 520-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



24-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси сиёсий партиялардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан депутатликка номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжатларни қабул қилишни рўйхатга олиш муддати тугашига етти кун қолганида тўхтатади. (ЎзР 29.08.2003 й. 520-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



24-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси депутатликка номзодлар рўйхатга олинганидан кейин беш кун ичида депутатликка номзоднинг фамилиясини, исми ва отасининг исмини, туғилган йилини, партияга мансублигини, эгаллаб турган лавозимини (машғулотининг турини), иш ва турар жойини, шунингдек уни депутатликка номзод этиб кўрсатган сиёсий партияни ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органини ёхуд сайловчилар ташаббускор гуруҳини кўрсатган ҳолда рўйхатга олинганлик тўғрисидаги хабарни маҳаллий матбуотда эълон қилади. (ЎзР 29.08.2003 й. 520-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



25-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга, мустақил ташаббускор гуруҳларга тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан белгиланадиган тартибда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқ берилади. Сайловчиларнинг йиғилишлари участка сайлов комиссияси томонидан барча номзодлар учун мутлақ тенг шароитларга риоя этилган ҳолда ташкил қилинади. Маҳаллий ҳокимият органлари ва жамоат ташкилотлари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари депутатликка номзодларга йиғилишлар ўтказиш учун жиҳозланган бинолар ажратишлари, депутатликка номзодларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни ташкил этишда, зарур маълумот ва ахборот материаллари олишда ёрдам кўрсатишлари шарт. (ЎзР 29.08.2003 й. 520-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



25-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сиёсий партияларга ўзининг келгуси фаолият дастури билан чиқиш ҳуқуқи берилади. Партиялар ва депутатликка номзодларнинг дастурлари давлатнинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига қарши қаратилган бўлмаслиги, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилмаслиги, унда уруш, миллий адоват, ирқий ва диний хусумат тарғиботи, конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини камситувчи хатти-ҳаракатларга даъват бўлмаслиги керак. (ЎзР 29.08.2003 й. 520-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



28-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Сиёсий партия, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи сайловчилар ташаббускор гуруҳи сайловга қадар исталган вақтда у ёки бу шахсни депутатликка номзод этиб кўрсатиш тўғрисидаги ўз қарорини бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бундай шахс тегишли вилоят, туман ёки шаҳар сайлов комиссияси томонидан депутатликка номзодлик мақомидан маҳрум этилади. Сиёсий партия, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи депутатликка номзодлар кўрсатиш муддати тугагунига қадар тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига янги номзодни рўйхатга олиш тўғрисида таклиф киритиши мумкин. (ЎзР 29.08.2003 й. 520-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



28-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Рўйхатга олинган депутатликка номзодлар уларни депутатликка номзод этиб кўрсатган сиёсий партия ўз фаолиятини тўхтатган тақдирда ҳам депутатликка номзодлик мақомидан маҳрум бўладилар. (ЎзР 19.08.1999 й. 809-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



32-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Сайлов бюллетенига депутатликка номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми алифбо тартибида киритилиб, унинг туғилган йили, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури) ва уни депутатликка номзод этиб кўрсатган сиёсий партия ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёхуд сайловчилар ташаббускор гуруҳи кўрсатилади. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



39-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Овозларни санаб чиқиш натижалари участка сайлов комиссиясининг мажлисида қараб чиқилиб, ҳар бир сайлов округи бўйича тузиладиган баёнда акс эттирилади. Баён сайлов комиссиясининг раиси, раис ўринбосари, котиби ва бошқа аъзолари томонидан имзоланади ва тегишли округ сайлов комиссиясига тақдим этилади. (ЎзР 29.08.2003 й. 520-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



49-модда матнининг олдинги таҳрири


Фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш, сайловолди ташвиқоти олиб бориш ҳуқуқларини амалга оширишларига зўравонлик, алдаш, таҳдид қилиш ёки бошқа йўл билан тўсқинлик қилувчи шахслар, шунингдек сохта сайлов ҳужжатлари тузган, овозларни атайин нотўғри санаб чи??ан, яширин овоз бериш тартибини бузган ёки ушбу Қонун бошқача тарзда бузилишига йўл қўйган сайлов комиссияларининг аъзолари, бошқа мансабдор шахслар, сиёсий партияларнинг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг аъзолари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар. Депутатликка номзод тўғрисида сохта маълумотлар эълон қилган ёки уларни ўзгача тарзда тарқатган шахслар ҳам жавобгарликка тортиладилар. (ЎзР 29.08.2003 й. 520-II-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)




ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



32-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Сайлов бюллетенига депутатликка номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми алифбо тартибида киритилиб, унинг туғилган йили, партияга мансублиги, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури) ва уни депутатликка номзод этиб кўрсатган сиёсий партия ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёхуд сайловчилар ташаббускор гуруҳи кўрсатилади. (ЎзР 29.08.2003 й. 520-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



38-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сайловда сайловчи ўзи қарши овоз бераётган депутатликка номзодларнинг сайлов бюллетенидаги фамилиясини ўчиради. (ЎзР 29.08.2003 й. 520-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



39-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Белгиланмаган намунадаги сайлов бюллетенлари ва варақалари, шунингдек овоз бериш чоғида биттадан ортиқ депутатликка номзоднинг фамилияси қолдирилган сайлов бюллетенлари ва варақалари ҳақиқий эмас деб топилади. (ЎзР 29.08.2003 й. 520-II-сон Қонуни таҳриридаги жумла) (Олдинги таҳририга қаранг) Сайлов бюллетени, варақасининг ҳақиқийлиги шубҳа туғдирса, масала участка сайлов комиссияси томонидан овозга қўйиш орқали ҳал этилади.



42-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган депутатликка номзод, башарти, рўйхатга киритилган сайловчиларнинг ярмидан кўпи овоз беришда иштирок этган ва уни ёқлаб берилган овозлар сони унга қарши берилган овозлар сонидан кўп бўлса, сайланган деб ҳисобланади.




ЎзР 29.08.2003 й. 520-II-сон

Қонунидан олдинги таҳрири


2-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига депутатлар сайлови умумийдир. Ўзбекистон Республикасининг сайлов кунигача 18 ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар. Сайлов кунигача 21 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.



3-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ижтимоий келиб чиқиши, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусияти, шахсий, ижтимоий ва мулкий мавқеидан қатъи назар тенг сайлов ҳуқуқига эгадирлар.



6-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан, ҳокимият вакиллик органларидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, ташаббускор сайловчилар гуруҳларидан биттадан кузатувчи, матбуот, телевидение ва радио вакиллари, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар. Уларнинг ваколатлари тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.



10-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан сайлов тайинланганидан кейин кечи билан ўн кун ичида комиссия раиси ва 6-14 нафар бошқа аъзосидан иборат таркибда тузилади ҳамда ўз ваколатларини тегишли халқ депутатлари Кенгашига янги сайлов тайинлангунга қадар амалга оширади. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



12-модда матнининг олдинги таҳрири


Округ сайлов комиссияси тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан сайлов тайинланганидан кейин кечи билан йигирма кун ичида комиссия раиси, раисининг ўринбосари, котиби ва 6-8 нафар бошқа аъзосидан иборат таркибда тузилади.



13-модда 7) бандининг олдинги таҳрири


7) сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларининг, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотларини тинглайди;



14-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Участка сайлов комиссияси туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан сайлов тайинланганидан кейин кечи билан эллик кун ичида 5-19 нафар аъзодан, шу жумладан раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилади. Башарти, комиссия 7 нафаргача аъзодан иборат таркибда тузилса, раис ва котиб сайланади.



IV боб номининг олдинги таҳрири


IV. САЙЛОВНИ ТАЙИНЛАШ, ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ

ВИЛОЯТ, ТУМАН, ШАҲАР КЕНГАШЛАРИ

ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОДЛАР КЎРСАТИШ ВА

УЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ


19-модданинг олдинги таҳрири


19-модда. Депутатлар сайловини тайинлаш


Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига депутатлар сайлови, қоида тариқасида, бир вақтда ўтказилади ва депутатларнинг ваколат муддати тугашига кечи билан уч ой қолганида Олий Мажлис томонидан тайинланади.

Сайлов тайинланганидан кейин кечи билан уч кун ичида сайлов куни тўғрисида матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида маълум қилинади.



22-модданинг олдинги таҳрири


22-модда. Депутатликка сиёсий партиялар, ҳокимият вакиллик

органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

томонидан номзодлар кўрсатиш


Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг депутатлигига номзодлар кўрсатиш сайлов куни тайинланганидан кейин йигирма бешинчи кундан эътиборан бошланади ва сайлов қирқ беш кун қолганида тўхтатилади.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашлари депутатлигига номзодлар сиёсий партияларнинг вилоят органлари томонидан ҳамда халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларида кўрсатилади.

Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодлар сиёсий партияларнинг тенгишли туман, шаҳар органлари томонидан ҳамда фуқаролар йиғинлари (вакилларининг йиғилишлари)да кўрсатилади.

Сиёсий партиялар, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тегишли ҳудудда жойлашган ҳар бир сайлов округи бўйича биттадан депутатликка номзод кўрсатишга ҳуқуқлидирлар. Башарти, тегишли халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округи ҳудудда икки ва ундан ортиқ ўзини ўзи бошқариш органи жойлашган бўлса, депутатликка номзод бу органлар вакилларининг йиғилишида кўрсатилади. Йиғилишда иштирок этадиган вакиллар нормасини тегишли туман, шаҳар сайлов комиссияси белгилайди.

Депутатликка, қоида тариқасида, тегишли вилоят, туман ёки шаҳар ҳудудида ишловчи ёки яшовчи фуқаролар номзод этиб кўрсатиладилар. Бир шахс тегишли халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи фақат битта сайлов округи бўйича депутатликка номзод этиб кўрсатилиши мумкин. Депутатликка номзодлар танлаш тартибини сиёсий партиялар, ҳокимиятнинг вакиллик органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўзлари белгилайдилар.

Сиёсий партиялар фақат ўз партияси аъзоларини ёки партиясизларни, вакиллик ҳокимиятининг туман, шаҳар органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари эса, шахсларни у ёки бу партияга мансублигидан қатъи назар, депутатликка номзод этиб кўрсатишга ҳуқуқлидир. Депутатликка номзодлар кўрсатилганлиги тўғрисида баён тузилади.


22-1-модда ўн иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Имзо тўплаш тамомланганидан сўнг сайловчилар ташаббускор гуруҳининг ваколатли вакили ҳар бир маҳалла, қишлоқ ёки овул бўйича алоҳида-алоҳида қилиб тикилган имзо варақаларини тегишли округ сайлов комиссиясига топширади. Округ сайлов комиссияси имзо варақалари тўгри тўлдирилганлигини текшириб кўради ва беш кунлик муддат ичида, такрорий сайлов ёки бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови ўтказилаётган тақдирда эса икки кунлик муддат ичида баённи тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига топширади. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни таҳриридаги жумла)



22-2-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Сиёсий партия тегишли органининг, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг раҳбари, сайловчилар ташаббускор гуруҳининг вакили депутатликка номзодларни рўйхатга олишни илтимос қилиб, тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

сиёсий партия тегишли органининг, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг, фуқаролар йиғинининг (вакиллар йиғилишининг), сайловчилар ташаббускор гуруҳининг депутатликка номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги қарори;

сиёсий партия тегишли органи мажлисининг, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши сессиясининг, фуқаролар йиғинининг (вакиллар йиғилишининг), сайловчилар ташаббускор гуруҳи йиғилишининг депутатликка номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги баёни, унда депутатликка номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партияга мансублиги, шунингдек сайлов округининг номи ва тартиб рақами кўрсатилади;

депутатликка номзоднинг ўз номзоди тегишли сайлов округидан овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси;

ушбу Қонун 23-моддасининг иккинчи қисмида айтиб ўтилган шахслар учун, башарти улар депутат этиб сайлангудек бўлсалар, эгаллаб турган лавозимларидан бўшаш тўғрисидаги аризалари.



22-2-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган номувофиқликлар ва ушбу Қонун талабларидан четга чиқиш ҳоллари тўғрисида сиёсий партиялар тегишли органларининг, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг раҳбарларини ва сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг вакилларига белгиланган тартибда маълум қилади.



23-модда биринчи қисми иккинчи ва учинчи хатбошиларининг олдинги таҳрири


- қасддан содир этилган жинояти учун илгари судланган фуқаролар;

- сайлов тайинланган кунга қадар сўнгги беш йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси худудида доимий яшамаган фуқаролар;



25-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Депутатликка номзодларга оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда, ўз сайловчилари билан ҳам йиғилишларда, ҳам сайловчилар учун қулай бўлган бошқа шаклда учрашувларда тенг ҳуқуқлар берилади.Сайловчиларнинг йиғилишлари участка сайлов комиссияси томонидан туман, шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда ташкил этилади. Сайлов комиссиялари, туманлар ва шаҳарларнинг ҳокимликлари депутатликка номзодларга йиғилишлар ўтказиш учун жиҳозланган бинолар ажратадилар.



38-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сайловда сайловчи ўзи қарши овоз бераётган номзодларнинг сайлов бюллетенидаги фамилияларини ўчиради.



39-модда еттинчи қисм биринчи жумласининг олдинги таҳрири


Белгиланмаган намунадаги сайлов бюллетенлари ва варақалари, шунингдек овоз бериш чоғида биттадан ортиқ номзоднинг фамилияси қолдирилган бюллетенлар ва варақалар ҳақиқий эмас деб топилади.



40-модда биринчи қисм биринчи хатбошисининг олдинги таҳрири


Участка сайлов комиссияларининг баёнлари асосида округ сайлов комиссияси: