Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Давлат божхона қўмитасининг 01-02/16-49-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 29/09-1523-сон "Қалбакилаштирилган дори воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига киритилишини олдини олиш тўғрисида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 07.06.2016 й. Қарори (АВ томонидан 15.06.2016 й. 962-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.06.2016 й.

N 962-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

07.06.2016 й.

N 01-02/16-49


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.06.2016 й.

N 29/09-1523


ҚАРОРИ



"Қалбакилаштирилган дори воситаларини

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига

киритилишини олдини олиш тўғрисида"ги

буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш

ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2000 йил 11 августда 310 ва 436-сон билан тасдиқланган "Қалбакилаштирилган дори воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига киритилишини олдини олиш тўғрисида"ги буйруқ (рўйхат рақами 962, 2000 йил 25 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 16-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Алимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 20 июнь, 24-сон, 302-модда