Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳурияти Президентининг 02.06.1990 й. ПФ-11-сон "Бошланғич синфлар ўқитувчилари иш ҳақини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ

СОЦИАЛИСТИК ЖУМҲУРИЯТИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.06.1990 й.

N ПФ-11



БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАР ЎҚИТУВЧИЛАРИ

ИШ ҲАҚИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


1990 йил 1 сентябридан бошлаб бошланғич (I-IV) синфлар ўқитувчилари иш ҳақи улар ўқув соатини ҳафтасига 20 соатдан 14 соатга камайтириш ҳисобига ойига ўртача 35 фоиз оширилсин. Бу бошланғич синфлар ўқув таълим-тарбия жараёни сифатини оширишга, мустақил ўқиш учун энг қулай шароитлар таъминланишига, жумҳурият ёш фуқаролари таълим-тарбияси учун муаллимлар касб тайёргарлиги ва масъулиятини оширишни рағбатлантиришга ёрдам беради.


Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгашига шу мақсадлар учун бу йил 20,8 млн. сўм келгуси йилларда ҳар йили 62,5 миллион сўм маблағ излаб топиш топширилсин.



Ўзбекистон Совет Социалистик

Жумҳуриятининг Президенти                                     И. Каримов



Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳурияти Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1990 й., 22-24-сон, 311-модда