Соғлиқни сақлаш вазирининг 13.12.2016 й. 73-сон "Дори воситалари ҳақида ахборот бериш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.12.2016 й. 2129-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
21.12.2016 й.
N 2129-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
13.12.2016 й.
N 73
БУЙРУҒИ
"Дори воситалари ҳақида ахборот
бериш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги
буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 11 июндаги 180-сон "Дори воситалари ҳақида ахборот бериш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2129, 2010 йил 4 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 31-сон, 267-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. Алимов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 26 декабрь, 51-сон, 591-модда