Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Адлия вазирлигининг 6-сон, Ички ишлар вазирлигининг 43-сон "Судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича суд топшириқларини ижро этиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 12-бандига ўзгартиш киритиш ҳақида"ги 28.12.2016 й. Қарори (АВ томонидан 05.01.2017 й. 1654-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.01.2017 й.

N 1654-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.12.2016 й.

N 6


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.12.2016 й.

N 43


ҚАРОРИ



Судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий

келтириш бўйича суд топшириқларини ижро этиш

тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 12-бандига

ўзгартиш киритиш ҳақида


"Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2007 йил 12 январдаги 2/1, 2-сон қарори (рўйхат рақами 1654, 2007 йил 15 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 3-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича суд топшириқларини ижро этиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Қонуний талабларга қаршилик кўрсатилганда ёки ашаддий бўйсунмаслик ҳолатларида ички ишлар органлари ходимлари "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жисмоний куч, махсус восита ва ўқотар қуролни қўллаш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолда баённома тузилади ва унда ҳуқуқбузарликнинг хусусияти, вақти ва жойи ҳамда шахсга нисбатан қўлланилган чоралар кўрсатилади. Баённома қонунда назарда тутилган чоралар қўлланилганлиги тўғрисидаги билдирги билан бирга ички ишлар органи бўлим бошлиғига тақдим этилади. Бу ҳақда ажрими бўйича мажбурий келтириш амалга оширилган судья хабардор қилинади.

Жисмоний куч ишлатилганлиги ва махсус воситалар қўлланилганлиги натижасида жисмоний ёхуд юридик шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ёки мол-мулкига зарар етказилган ҳар бир ҳолат ҳақида, шунингдек ўқотар қурол қўлланилган барча ҳоллар тўғрисида прокурорга дарҳол хабар берилади".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан келишилган.


3. Мазкур қарор 2017 йил 17 мартдан кучга киради.

Адлия вазири

М. Икрамов

Ички ишлар вазири

А. Ахмедбаев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 9 январь, 1-сон, 23-модда