Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2003 й. 496-сон "Ўзбекистон Республикасида четдан келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
11.11.2003 й.
N 496
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЧЕТДАН
КЕЛТИРИЛАДИГАН ВА РЕСПУБЛИКАНИНГ
ЎЗИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН ТАМАКИ
МАҲСУЛОТЛАРИ ВА СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАРГА
АКЦИЗ МАРКАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган (четдан келтириладиган)тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркалари учун ҳисоб-китобларни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 8-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида четдан келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
2003 йил 11 ноябрдаги
496-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида четдан
келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб
чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли
ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби
тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартиришлар
1. 8-бандда:
иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Ишлаб чиқарувчилар ва импортчилар томонидан акциз маркаларининг номинал қиймати бўйича сотиб олиш учун пул маблағлари "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси Босма фабрикасининг тегишли банк ҳисоб рақамига ўтказилади";
учинчи хат боши чиқариб ташлансин.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 11, 112-модда.