Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.2003 й. 503-сон "Қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.11.2003 й.

N 503



ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР

ВА ТОШЛАРДАН ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИ

ТАЙЁРЛАШ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Вазирлар Маҳкамасининг қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш фаолиятини лицензиялаш комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 2004 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш фаолиятини лицензиялаш комиссияси икки ҳафта муддатда Комиссия тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                 Ў. Султонов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 11, 115-модда.