Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2017 й. 14-сон "Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
16.01.2017 й.
N 14
КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ
ҚУРИШ ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШНИ
МОЛИЯЛАШТИРИШ, ШУНИНГДЕК ЁШ ОИЛАЛАРГА,
ЭСКИРГАН УЙ-ЖОЙЛАРДА ЯШАЁТГАНЛАРГА ВА УЙ-ЖОЙ
ШАРОИТЛАРИНИ ЯХШИЛАШГА МУҲТОЖ БЎЛГАН
ФУҚАРОЛАРНИНГ БОШҚА ТОИФАЛАРИГА СОТИШ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек кўп квартирали уйлар қуриш кўламларини кенгайтириш ҳисобига республика шаҳарларида яшаётган аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 30 январь, 4-сон, 53-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2017 йил, 1-сон, 2-модда